Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистони нефт нархининг қулаши ҳақида огоҳлантирди

Саудия Арабистони нефт нархининг қулаши ҳақида огоҳлантирди

Иллюстратив фото

Саудия Арабистони энергетика вазири, шаҳзода Абдулазиз бин Салмон ОПЕКнинг бошқа аъзоларини бир баррел нефт нархи 50 долларгача қулаши ҳақида огоҳлантирди. Яъни бошқа аъзолар нефт қазишни қисқартириш борасидаги келишувни бузишда давом этса бу иш амалга ошади, деб ёзди The Wall Street Journal.

Огоҳлантирув қолган иштирокчилар томонидан пардаланган таҳдид сифатида қабул қилинган. Шаҳзода, айниқса, ОПЕК+ олдидаги мажбуриятига риоя қилмаётган Ироқ ва Қозоғистондан норози.

Таҳдид шундан иборатки, Саудия Арабистони нефт чиқаришни кескин кўпайтириб, нархлар уруши бошлашга тайёр. Нархлар вақтинча пасайиши ҳисобига саудияликлар бозорда пасайиб бораётган улушини сақлаб қолиш ва ҳатто кўпайтириш имкониятига эга бўлиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг