Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

6000 йил илгари тарвузлар қандай бўлган?

6000 йил илгари тарвузлар қандай бўлган?

Фото: Xabar.uz

Археологлар Ливия (Шимолий Африка)даги қазилмалар чоғи қадимги тарвуз уруғларини топишди, деб ёзмоқда Futurity.

Аниқланишича, бу тарвуз уруғлари — 6000 ёшда.

Тарвузнинг ватани Африка эканини шу пайтгача ўтказилган тадқиқотлар тасдиқлаган. Бироқ қаерда ва қачон биринчи марта хонакилаштирилгани баҳсли масала эди. Энг сўнгги археологик маълумотлар тарвуз илк маротаба Нил дарёси водийсида етиштирилганига ишора қилаётганди.

Бироқ Ливиядаги, бугунги Саҳрои Кабир ҳудудларида топилган тарвуз уруғлари нафақат унинг ватани, балки моҳияти борасидаги тасаввурни ўзгартиради. Қадимий тарвуз уруғлари геномини ўрганиш натижаларига кўра, неолит даврида яшаган ливияликлар истеъмол қилган тарвузларнинг мағзи тахир, яъни ейиш учун яроқсиз бўлган. Афтидан, қадимги одамлар тарвузни фақат данаги (уруғи) учун етиштиришган, уни қовуришган ёки овқатга қўшишган — ҳозир ҳам айрим минтақаларда бу одат сақланиб қолган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг