Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Генерал Ҳафтар армияси Триполини эгаллаш арафасида — БМТ

Генерал Ҳафтар армияси Триполини эгаллаш арафасида — БМТ

Генерал Халифа Ҳафтар.

Фото: EPA / UPG

Қатор мамлакатлар, хусусан, Россия томонидан қўллаб-қувватланаётган генерал Халифа Ҳафтар бошчилигидаги Ливия миллий армияси пойтахт Триполини эгаллашга яқин турибди, дея хабар берди «Корреспондет».

Бу ҳақда БМТ бош котибининг Ливия бўйича махсус вакили Ғасан Саламе «Corriere della Sera» нашрига берган интервьсида маълум қилди.

«Россияликлар қўллашни бошлагач, Ҳафтар қўшинининг Триполига юриши тезлашиб кетди», — деди Саламе.

Триполининг қулаши эҳтимоли тўғрисида Ливия Миллий келишув ҳукумати ташқи ишлар вазири Муҳаммад Сиёла ҳам фикр билдирди. Унинг айтишича, Россия Ҳафтарга ҳам аскарлар, ҳам дронлар билан қарашяпти.

Генерал Ҳафтар 2019 йилнинг апрелидан бери Триполи қамалини бошлаган. БМТ хабарида шундан бери мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлгани айтилади.

76 ёшли генерал 1969 йили монархияни ағдариб ҳукумат тепасига келган ва 2011 йилда исён оқибатида ағдарилиб ўлдирилган Муаммар Қаддофийнинг собиқ сафдошларидан бўлган. 1990-йиллардан унинг ўзи Қаддофийнинг ашаддий рақибларидан бирига айланди.

Генерал Ҳафтар охирги йилларда Москвага серқатнов бўлиб қолди. У РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу билан музокаралар ўтказган. Охирги марта 2018 йилнинг ноябрида Россияга келиб кетганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг