Ливиядаги сув тошқини қурбонлари сони 11 минг нафардан ошди
Ливиядаги тошқинлар оқибатида қурбонлар 11 мингдан, бедарак йўқолган 20 мингдан ошгани маълум бўлди. Мутахассислар қурбонларнинг бундай даражада кўплиги сабаблари ҳақида ҳали ҳамон аниқ фикр билдирмаган, аммо деярли кўпчилик узоқ йиллар давомида тўғонларнинг керакли ҳолатда сақланмаганини асосий сабаблардан бири сифатида кўрсатишмоқда.
Айнан шу сабабли ҳам, «Даниел» тўфони Ливиянинг шимоли-шарқий қирғоқларига урилганда, тўғонлар ўз вазифасини бажара олмаган.
БМТ расмийларининг айтишича, мамлакат «эпик даражадаги фалокат»ни бошдан кечирмоқда.
Чоршанба куни Дерна шаҳрида 30 мингдан ортиқ одам бошқа жойга кўчирилган. Айни пайтда, офатдан омон қолганларни даволаш зарур. Аммо, соғлиқни сақлаш муассасалари яқинида жасадлар тўпланиб қолмоқда.
БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси пайшанба куни тошқинлардан жабр кўрган 884 минг кишига ёрдам бериш учун камида 71,4 миллион доллар керак бўлишини билдирган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter