Триполи учун жанг: қурбонлар сони кўпаймоқда
Ливия пойтахти Триполи атрофидаги жангларда камида 121 киши ҳалок бўлган, 561 киши турли даражада жароҳат олган. Бу ҳақда «France-Presse» агентлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига асосланиб хабар тарқатди.
Аввалроқ қуролли тўқнашувларда 51 киши ҳалок бўлгани айтилган эди. БМТ ва жаҳон ҳамжамиятини томонларни муросага чорламоқда.
Маълумки, 4 апрель куни Ливия миллий армияси қўмондони Халифа Ҳафтар пойтахт Триполини эгаллаш учун ҳарбий юриш бошлади. 2011 йилда мамлакат раҳбари Муаммар Каддафи ўлдирилганидан бери Ливияда беқарорлик ҳукм суриб келмоқда. Бу ерда иккита ҳукумат пайдо бўлган: пойтахт Триполида бош вазир Фаиз Сараж бошчилигидаги, халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланган ҳукумат фаолият кўрсатса, мамлакат шарқида Абдуллоҳ Абдураҳмон Таний бошчилигидаги парламент ва Ливия миллий армияси қўллаб-қувватлаётган муваққат вазирлар маҳкамаси шакллантирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter