Трамп «Ливия модели» ҳақида гапира туриб, адашиб кетди
АҚШ президенти Доналд Трамп Шимолий Кореяга таҳдид қила туриб оммавий қирғин қуроллари сиёсати масаласида «Ливия модели»ни чалкаштириб юборди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Шимолий Кореянинг оммавий қирғин қуролларини йўқ қилишни худди 2003 —2004 йилларда Ливияда қўллагани каби кун тартибига келтирган эди.
Журналистлар «Ливия модели» ҳақида сўрашганида, Трамп Болтоннинг формуласи ўрнига Қаддофийнинг «Араб баҳори» содир бўлган 2011 йилда ҳукуматдан тўнтарилганини баён қилди.
«Ливия модели» бошқача эди. Қаддофийга сени қўриқлаймиз демаганмиз. Ливияни хароб қилдик. Ироқда ҳам шундай йўл тутдик», – деган Трамп. Унинг бу сўзлари Болтоннинг формуласидан бехабар эканини англатади дея талқин қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter