Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп Ливия фельдмаршали Ҳафтар билан мулоқот қилди

Трамп Ливия фельдмаршали Ҳафтар билан мулоқот қилди

Фото: «Reuters»

АҚШ президенти Доналд Трамп Ливия миллий армиясига қўмондонлик қилаётган фельдмаршал Халифа Ҳафтар билан мулоқот қилди.

15 апрелда бўлиб ўтган суҳбат чоғида Трамп ва Ҳафтар Ливиядаги нотинч вазиятни барқарорлаштириш ва терроризмга қарши кураш ҳақида гаплашган. Бу ҳақида Оқ уй томонидан расмий маълумот берилган.

Трамп Ливиянинг нефть ресурсларини қўриқлаш ва терроризмга қарши курашда Ҳафтарнинг ўрнини алоҳида таъкидлаган. Ушбу суҳбат Ливияда тинчлик ўрнатилишида муҳим қадам бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2011 йилда Ливияда фуқаролар уруши келиб чиққан эди. Унга кўра мамлакатни 1969 йилдан буён бошқариб келган полковник Муаммар Каддафи ағдарилган ва ўлдирилганди. Унга қарши бўлганлар сафида Франция, АҚШ, Буюк Британия ва бошқа давлатлар коалицияси кураш олиб борган.

Шундан сўнг Ливияда қўшҳокимлик юзага келган. Шарқда, Тобрук шаҳрида парламент бошқаруви ташкил этилган, ғарбда, Триполида эса миллий келишув ҳукумати амалда бўлган. 2014 йилда Халифа Ҳафтар собиқ ҳукмдор Каддафига содиқ бўлган кучларни атрофида тўплаган ва шарқдаги Бенғози шаҳрини қўлга киритган эди. Шундан сўнг мамлакат жанубидаги бой нефт конлари унинг назорати остига ўтган.

Халқаро кузатувчилар Ҳафтар тимсолида «янги Каддафи»ни кўришмоқда. Уни Миср ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари қўллаши айтилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг