IT-Паркка кўчаётган ташкилотларнинг Тошкент марказидаги қатор объектлари савдога қўйилди
Тошкент шаҳридаги IT-Парк ҳудудига кўчаётган корхоналарнинг бинолари сотувга чиқарилди.
АКТ вазирлиги Ўзбекистоннинг хориждаги элчилари билан учрашув ўтказди
2022 йил охирига қадар IT хизматлар ва маҳсулотлар экспорти ҳажмини 100 млн долларга етказиш мақсад қилинган.
2023 йилдан бошлаб ҳар йили киберспорт бўйича мусобақалар ўтказилади
Киберспорт бўйича жаҳон ва минтақавий миқёсдаги катта пул мукофотига эга мусобақалар ўтказиб борилади. Масалан, Dota 2 бўйича 2021 йилда ўтказилган жаҳон чемпионатида мукофот пули 40 млн долларни ташкил қилган, шундан 18 млн долларни 1-ўринни эгаллаган Team Spirit жамоаси қўлга киритган.
Германияда IT-парк ваколатхонаси очилди
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидан иборат делегация аъзолари Германиянинг Хайделберг шаҳрида ташкил қилинган IT-парк ваколатхонасининг расмий очилиш маросимида иштирок этишди.
АКТ вазирлигида илм-фан ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди (фото)
Бугун Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантриш вазирлигида илм-фан ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Telegram Ўзбекистонда блокланмаган, хавотирга ўрин йўқ — АКТ вазирлиги
Мессенжердаги узилишларга баъзи фойдаланувчиларнинг ўзларидаги муаммолар сабаб бўлган.
АКТ вазири ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди (фото)
Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Ўзбекистонда бу каби ўзгаришлар ва IT соҳаси қаратилаётган эътиборни юксак баҳолади.
Ўзбекистон жорий йилда IT экспорти ҳажмини 100 млн долларга етказмоқчи
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов IT Park’да АҚШ Савдо вазирининг халқаро савдо бўйича ўринбосари Мариса Лаго билан учрашди.
Ўзбекистоннинг БМТ рейтингидаги мавқеини ошириш масалалари муҳокама қилинди
2021 йилда Ўзбекистон-Корея рақамли ҳукумат қўшма ҳамкорлик лойиҳаси ишга туширилган эди.
Digital Bridge 2022: Ўзбекистон делегацияси қатор IT-ечимлари ва стартаплари билан қатнашди
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти доирасида «Рақамли кўприк 2022» (Digital Bridge 2022) халқаро IT-форуми бўлиб ўтмоқда.
Тошкентдаги техникум негизида Aхборот технологиялари факултети очилади
Бугун, 18 август куни куни Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Жанубий Кореянинг Пучон университети ректори Хан Жонг Сок билан учрашув ўтказди.
IT-Парк корхоналарида ёшлар юқори даромадли иш жойлари билан таъминланди
Шу йилнинг 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Astrum» IT-академиясида АКТ соҳаси мутахассислари, «айти»чилар билан учрашиб, «Бутун Ўзбекистон ёшларининг «айти» соҳасидаги интилишларига катта туртки бериш ва мотивация бериш учун келдим» дея улар билан самимий мулоқот ўтказганди.
Салмоқли уч йил: оёққа туришдан то кенг қулоч ёйишгача... (фото, видео)
Кеча, 24 июль куни IT-Парк 3 ёшини нишонлади. Ва бу яхши анъанага айланиб қолди. «Айтипарк»чилар туғилган кунларида ҳисобот беришни яхши кўришади: бир йил давомида қандай натижага эришилди, факт ва рақамларни тўкиб ташлашади, шу куни.
АКТ вазирига ёшлар ва аёлларни IT соҳасига жалб қилиш ҳамда Ўзбекистонни Минтақавий IT-марказига айлантириш юзасидан тарғибот ишларини амалга ошириш бўйича маслаҳатчи тайинланди
Камола Шавкатовна Собирова Ўзбeкистон Рeспубликаси ахборот тeхнологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Давлат гербининг моҳияти тушунтирилди
Давлат герби қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан «Оламни маҳлиё айлаган диёр!» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилган.
АКТ вазирлиги танлов эълон қилди
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан IT соҳасига ёшларни кенгроқ жалб қилиш мақсадида қуйидаги йўналишларда танлов эълон қилади.
Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар муҳокама қилинди
Бугун, 28 июнь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда Ўзбекистон–АҚШ қўшма BPO компанияси ташкил этилади
Калифорния штатининг Ирвин шаҳрида Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IT Park Uzbekistan ва «LoadStop» компанияси ҳамкорлигида «Uzbekistan-USA: Logistics Technology & BPO Shared Opportunities» номли тадбир ташкил этилди.
Лотин ёзувига ўтишда АКТнинг ўрни ва аҳамиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди
Ўзбекистонда ёзув алмашинуви босқичлари, дуч келинган қийинчиликлар, эришилган ютуқлар, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтишда АКТнинг ўрни ва аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашилди.
АКТ вазирлиги ва VISA компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
21 июнь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Вашингтон шаҳридаги VISA компаниясига ташриф буюрди.
Америка грантлари ҳисобидан «English Speaking & IT-nation» қўшма дастурини амалга ошириш муҳокама қилинди
Вашингтонда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) вакиллари билан АКТ соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шерзод Шерматов АҚШда Жаҳон банки вакили билан учрашди
«Ўзбекистонда рақамли инклюзивлик» деб номланган кичик мақсадли инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш лойиҳасини ўз ичига олган ушбу асоснинг биринчи босқичини амалга оширишда Ўзбекистон учун Жаҳон банкининг Халқаро ривожланиш ассосиациясидан маблағ ажратиш бўйича ҳам фикрлашилган.
«Муҳим топшириқ, тиғиз учрашувлар» — Шерзод Шерматов нега АҚШга борди?
20 июнь куни АКТ вазири Шерзод Шерматов АҚШ билан АКТ соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, IT соҳасидаги етакчи компаниялар билан ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда қатор компаниялар билан ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида Америкага борди.
АКТ вазири АҚШ IT-компанияларини Ўзбекистонда минтақавий офисларини очишга чақирди (фото)
Шерзод Шерматов АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм билан учрашди.
OneWeb компанияси Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда
16 май куни «Ўзбеккосмос» агентлиги ва компания ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланганди.
Вазирликдаги шахмат-шашка мусобақаларига жаҳон чемпиони келди (фото)
3 июнь куни шахмат ва шашка бўйича вазирлик марказий аппарати ходимлари ўртасида мусобақа ташкил этилди.
АКТ вазирлиги биноси сотувга қўйилди
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги жойлашган бино аукцион савдолари (e-auksion) орқали сотувга чиқарилди.
Шерзод Шерматов ҳарбий институтга борди (фото)
Мудофаа вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологиялари ва ҳарбий алоқа институтида жорий йилдан бошлаб киберхавфсизлик факультети ташкил қилинган.
Энди пойтахтликларга «Форд транзит»лар хизмат кўрсатади (видео, фото)
Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасига 50 дона тез тиббий автотранспорти топширилди.
Шерзод Шерматов имконияти чекланган ўқувчиларга IT-марказларга бепул йўлланма берди
АКТ вазири бу ерда таҳсил олаётган 350 нафар имконияти чекланган ўқувчилар билан суҳбатлашиб, ахборот технологиялари фанларини ўқитилиш жараёни ва моддий техник таъминоти билан танишди.
Шерзод Шерматов SpaceX ваколатхонасини очишни таклиф қилди
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов SpaceX компанияси вакили Бен Мак Уилямс билан учрашган.
Узоқ тарих ва ўзига хос анъаналарга эга соҳа (фото, видео)
Анъанавий тарзда нишонланаётган ушбу тадбирга бу йил бошқачароқ тайёргарлик кўрилди.
Термизда IT-парк қурилади
АКТ вазири «Ўзбекистон почтаси» АЖ Сурхондарё филиалининг иш фаолияти кўздан кечириш асносида янги ташкил этиладиган IT-парк лойиҳаси билан ҳам яқиндан танишди.
ТАТУда инкубация маркази очилди (фото)
Бугун, 6 май куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида «TUIT INCUBATION CENTRE» марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Шерзод Шерматов Андижон логистика тажрибаси билан танишди
Бугунги кунда компаниянинг вилоятда ижара асосидаги 3 та офиси мавжуд бўлиб, Андижон шаҳрида 2 та ва Марҳамат туманида энг катта офиси жойлашган.
Почта қонунчилиги қайтадан кўриб чиқиляпти
Почта алоқаси соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширадиган махсус ваколатли орган сифатида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги этиб белгиланмоқда.
Шерзод Шерматов «Яндекс Такси» бўйича муҳим учрашув ўтказди
Учрашувда компания Ўзбекистонда ўз фаолиятини кенгайтириб, уни вилоятлар марказларида ҳам жорий этиш ишларини янада жадаллаштириш таъкидланган.
АКТ вазири: «Кейинги йил 30 мингга, ундан кейин 50 мингга чиқаришимиз керак» (видео)
Жорий йилнинг 14 апрель куни президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ахборот технологиялари ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда соҳада 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилган энди.
Шерзод Шерматов Жанубий Корея элчисини қабул қилди
Учрашув давомида АКТ соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Хориждан 3 мингга яқин IT мутахассис келди
Икки ой муддатда хорижлик мутахассисларни жалб қилган ҳолда амалий лойиҳалар орқали минг нафар ёшларнинг IT-паркларда малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилган.
Президент АКТ вазирлиги олдига катта вазифа қўйди
Ҳар бир вазирлик, идора ва ҳокимларнинг ITга масъул ўринбосари АКТ вазирига бўйсунади, уларнинг иши ҳар чоракда аниқ натижаларга қараб баҳоланади.
«Бу соҳа ривожланмаса, бошқа тармоқлар олдинга юрмайди» — президент
Президент соҳада ечимини кутаётган муаммолар ва ишга солинмаган имкониятлар ҳали кўплигини ҳам айтиб ўтган.
«Ақлли иссиқхона»: 1-ўринни олган лойиҳа нимаси билан аҳамиятли?
Дастурга жами 77 та лойиҳа ариза топширган, улардан 8 таси кейинги ривожланиш дастурига танлаб олинган.
Наврўз сайли катта байрамга айланди. Махсус репортаж (видео)
«Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми» — ушбу шиор остида Тошкент ахборот технологиялари университетида Наврўз сайли ташкил этилди.
ТАТУда бўш иш ўринлари ярмаркаси ва байрам тадбири ташкил этилди (фото)
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташаббуси билан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида «Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!» байрам тадбири ташкил этилди.
Беларуснинг машҳур IT-компанияси Ўзбекистонда ваколатхонасини очишни истамоқда
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Беларуснинг «Wargaming» компанияси раҳбарияти билан учрашди.
Қозоғистон компанияси Ўзбекистонда бир нечта лойиҳаларни амалга оширмоқчи
Бугун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов «Kazteleport» АК (Қозоғистон) раҳбариятини қабул қилди.
Шерзод Шерматов Татаристон Бош вазири ўринбосари билан нималарни муҳокама қилди?
Бугун, 22 март куни IT-Парк резиденти «Astrum» IT академиясида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Татаристон Республикаси Бош вазири ўринбосари Роман Шайхутдинов ва «Иннополис» махсус иқтисодий зонаси вакиллари билан ўзаро мулоқот қилди.
Шерзод Шерматов TikTok компанияси вице-президенти билан нималарни гаплашди?
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов TikTok компаниясининг вице-президенти Тео Бертрам билан онлайн учрашув ўтказди.
Булоқбошида ёшлар фестивали ўтказилди (фото)
Ватанпарварлик, китобхонлик, киберспорт, мусиқа, рассомчилик ва спортнинг бир қатор турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.