Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат гербининг моҳияти тушунтирилди

Давлат гербининг моҳияти тушунтирилди

Кеча, 1 июль куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий ва маънавий тадқиқотлар институти билан ҳамкорликда Ўзбекистон давлат герби қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан «Оламни маҳлиё айлаган диёр!» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилган.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган тадбирда вазирлик департамент, бошқарма ва бўлимлари, ҳудудий бошқармалари ҳамда тизимдаги акциядорлик компаниялари, жамиятлари, корхона, ташкилот ва муассасаларининг 200 нафардан ортиқ раҳбар-ходимлари иштирок этган.

Маънавий-маърифий тадбирда маърузачи сифатида қатнашган Ижтимоий ва маънавий тадқиқотлар институти директори ўринбосари томонидан давлат герби тўғрисидаги қонуннинг мазмун-моҳияти, аҳамияти, унда белгилаб қўйилган нормалар тўғрисида батафсил маълумотлар берилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг