Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хориждан 3 мингга яқин IT мутахассис келди

Хориждан 3 мингга яқин IT мутахассис келди

Йил якунигача пенсияга ариза бериш, шахсий гувоҳнома олиш, суғурталаш каби 50 та хизматнинг мобиль иловаси яратилиб, уларнинг сони 150 тага етказилади. Шу орқали давлат хизматидан онлайн фойдаланувчилар сони ҳозирги 1,5 миллиондан камида 4 миллионга етказилади.

Президент Шавкат Мирзиёев ўтказаётган йиғилишда АКТ соҳасига катта эътибор қаратиш кераклигини таъкидлаган. Хусусан, «Рақамли Ўзбекистон – 2030» дастурини амалга оширишни қатъий назорат қилиб боришга кўрсатма берилган.

Йиғилишда биринчи ярим йилликда 6 та (Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон, Жиззах, Сирдарё, Фарғона, Наманган), йил якунигача яна 8 та масофавий хизматлар марказини ташкил қилиб, хориждан буюртмалар олишни йўлга қўйиш топширилди.

Жаҳон IT бозорига чиққан камида 30 та йирик компания фаолиятини йўлга қўйиш айтилган. Энг оғир ҳудудлар — Қорақалпоғистон, Андижон ва Сурхондарёда ахборот технологияларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Икки ой муддатда хорижлик мутахассисларни жалб қилган ҳолда амалий лойиҳалар орқали минг нафар ёшларнинг IT-паркларда малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилган.

Йил бошидан хориждан 3 мингга яқин IT мутахассислар келган бўлиб, уларнинг асосий қисми шу ерда узоқ муддат қолиб ишлашни режа қилганлиги таъкидланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг