Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов SpaceX ваколатхонасини очишни таклиф қилди

Шерзод Шерматов SpaceX ваколатхонасини очишни таклиф қилди

«Фазо технологиялари анжумани» (Space Technology Conference) халқаро анжумани доирасида бугун, 10 май куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов SpaceX компанияси вакили Бен Мак Уилямс билан учрашган.

АКТ вазирлиги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистонда SpaceX ваколатхонасини очишни таклиф қилган.

Учрашувда SpaceX бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида йирик лойиҳаларни амалга ошириб келаётгани, компания вакили Ўзбекистонда ҳам шундай лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлиги билдирилган.

Мулоқотда томонларни қизиқтирган саволлар юзасидан атрофлича фиклар алмашилган.

Аввалроқ Starlink юқори тезликдаги сунъий йўлдош интернетини Ўзбекистонга олиб кириш масалалари кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг