Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АКТ вазирлиги ва VISA компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди  

АКТ вазирлиги ва VISA компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди  

Фото: Mitc.uz

Айни кунларда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегацияси Америка Қўшма Штатларида бўлиб турибди. Ташрифдан асосий мақсад – Америка ва Ўзбекистон ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, АКТ соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан иборат.

21 июнь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Вашингтон шаҳридаги VISA компаниясига ташриф буюрди.

VISA компанияси вакиллари билан кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ва унинг салоҳиятини ошириш, шунингдек, потенциал ҳамкорлик платформасини яратиш, шу жумладан, онлайн тўловлар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

АКТ вазирлиги делегацияси VISA маълумотлар марказига ҳам ташриф буюриб, унинг фаолияти билан танишди. Меҳмонларга марказ ҳақида батафсил маълумотлар берилиб, тақдимот ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистонда АКТ соҳасини ривожлантириш, рақамлашлаштириш ва технологияларни амалга оширишда ҳамкорлик қилиш мақсадида АКТ вазирлиги ва VISA компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг