Булоқбошида ёшлар фестивали ўтказилди (фото)
Булоқбоши туманидаги Юксалиш маҳалласида «Маҳалла ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди. АКТ вазирининг ўринбосари Д.Рустамов ва тўртта сектор раҳбари тадбирда қатнашди.
Ватанпарварлик, китобхонлик, киберспорт, мусиқа, рассомчилик ва спортнинг бир қатор турлари бўйича ташкил этилган тадбирларда ёшлар ва маҳалла ёшлар етакчилари иштирок этди. Тадбир якунида ғолиблар тақдирланди.
Вазирликнинг ҳудудий бошқармаси ва соҳа корхоналари Булоқбоши туманидаги 37 та маҳаллада ўтказилган хатлов натижаларида аниқланган кам таъминланган оилалар фарзандлари, ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган ёшларга ахборот технологияларидан самарали фойдаланишлари ҳамда ўз уйларидан туриб онлайн хизматларни кўрсатиш имкониятларини яратиш мақсадида уларнинг оптик толали интернет хизматларига уланиш билан боғлиқ барча харажатлари ва муаммолари ҳал этилмоқда. Тумандаги маҳаллаларда ишлар режа асосида давом эттирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter