Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон жорий йилда IT экспорти ҳажмини 100 млн долларга етказмоқчи

Ўзбекистон жорий йилда IT экспорти ҳажмини 100 млн долларга етказмоқчи

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов IT Park’да АҚШ Савдо вазирининг халқаро савдо бўйича ўринбосари Мариса Лаго билан учрашди.

Дастлаб, Ўзбекистонда IT Park томонидан амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида тақдимот ўтказилди.


Шундан сўнг музокаралар чоғида ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтириш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди. АҚШ Савдо вазирлиги вакили ўзаро савдо ва сармоявий алоқаларни кенгайтириш ва Ўзбекистонда АКТ соҳасини ривожлантиришга қаратилган қўшма дастур ва ташаббусларни илгари суришда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Мариса Лаго АҚШ савдо вазирлиги бундан кейин ҳам Ўзбекистон билан яқин ҳамкорлик қилишини ва мамлакатимиздаги ўзгаришларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади.


Учрашув давомида Ўзбекистонда IT экспорти ҳажмини жорий йилда 100 млн долларга етказиш мақсад қилингани айтиб ўтилди. Шу, жумладан, ушбу экспорт ҳажмини оширишда Amerika BPO компанияларининг ўрни катталиги айтиб ўтилди. Ушбу йўналишда ҳамкорликни янада кенгайтириш, юқори маошли иш ўринларини яратиш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Шундан сўнг меҳмонларга IT Park биноси фаолияти ва у ерда қад ростлаётган бинолар таништирилди. Делагация аъзолари Ўзбекистонда бу каби ўзгаришлар ва IT соҳасига қаратилаётган эътиборни юксак баҳолади. 


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг