
Шаҳбоз Шариф расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди
Мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Абдулла Арипов Тошкентда Афғонистон делегацияси раҳбари билан учрашди
Афғонистон бош вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулло Aбдул Ғани Бародар бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди.

Бош вазир амалий ташриф билан Олмаотада бўлади
Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди.

Абдулла Арипов давлат чегараси бўйича икки қўшни давлат бош вазирлари билан учрашди
Томонлар ушбу учрашув уч давлат раҳбарлари ўртасида давлат чегараси масалалари бўйича аввал эришилган келишувлар доирасида ўтказилаётганини, улар ҳамкорлик ва минтақавий интеграцияни мустаҳкамлаш истагини доимо қўллаб-қувватлаб келаётганини таъкидладилар.

Абдулла Арипов элчи Гусейн Гулиев орқали Озарбайжон халқига таъзия билдирди
Аввалроқ, Бош вазир Озарбайжон Республикаси Бош вазири Али Асадовга Оқтау аэропорти яқинида «Azerbaijan Airlines» авиакомпаниясининг йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани ва одамлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик мактубини юборган эди.

Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазири билан мулоқот ўтказди
Аввалроқ, Ўзбекистон Бош вазири қирғизистонлик ҳамкасбига ушбу лавозимга тасдиқлангани муносабати билан табрик мактуби юборган эди.

Абдулла Арипов ЕОИИ ҳукумат раҳбарлари мажлисида қатнашди
Жорий йилнинг ўн ойи якуни бўйича Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 12 фоизга ўсди.

Президент Абдулла Ариповни Бош вазир лавозимига тайинлади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «А.Н. Ариповни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири лавозимига тайинлаш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди.

Абдулла Арипов яна Ўзбекистон бош вазири бўлди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Бош вазир лавозимига кўрсатилган Абдулла Арипов номзодини кўриб чиқдилар.

Абдулла Арипов Хитойдаги халқаро кўргазманинг фахрий меҳмони бўлади
Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги мамлакатимиз ҳукумати делегацияси бугун, 4 ноябр куни Шанхайга ташриф буюрди. Ўзбекистон делегацияси жорий йилнинг 5-10 ноябр кунлари Хитой Халқ Республикасининг Шанхай шаҳрида бўлиб ўтадиган еттинчи Хитой халқаро импорт маҳсулотлари кўргазмасида иштирок этади. Абдулла Арипов мазкур тадбирга фахрий меҳмон сифатида таклиф этилган.

Абдулла Арипов сайловда овоз берди
МСК маълумотларига кўра, қарийб 5,9 млн киши овоз беришга улгурди.

Ўзбекистон Афғонистонга Марказий Осиёнинг узвий ва ажралмас қисми сифатида қарайди
Жорий йилнинг 17 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги мамлакатимиз ҳукумати делегацияси Афғонистонга ташриф буюрди.

Бош вазир Афғонистонга борди
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бугун, шанба куни Кобулга борди.

Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитаси учрашуви бўлиб ўтди
Учрашув Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши раиси ўринбосари Лю Гочжун ҳамраислигида ўтказилди.

Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони раиси билан учрашди
Бугун, 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз билан учрашув ўтказди.

Абдулла Арипов Душанбеда Эмомали Раҳмон билан учрашди
Учрашувда савдо-иқтисодий, сармоявий, энергетика, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда янги лойиҳаларни изчил амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони Партқўм котиби билан учрашди
Ўзбекистон ҳукумати делегацияси жорий йилнинг 29 феврал 1 март кунлари Хитой Халқ Республикасининг Қашғар шаҳрида бўлди.

Абдулла Арипов Қозоғистоннинг янги бош вазирини табриклади
Бектенов бугун расман бош вазир этиб тайинланганди.

Италия президенти қизи билан бирга Самарқандга жўнаб кетди
Бу ерда юқори мартабали меҳмон мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси билан яқиндан танишишни мақсад қилган.

Абдулла Арипов Чехия президенти билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Чехия Республикасига расмий ташрифи доирасида ушбу мамлакат президенти Пётр Павел билан ҳам учрашув ўтказилди.

Бош вазирнинг амалдорларга ё динни ёки давлат ишини танлаш талабини қўйгани рад этилди
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирокида махсус мажлисда амалдорларга ё динни, ёки давлат ишини танлаш талабини қўйгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида муҳим ҳужжатлар имзоланди
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов раислигида ўтган мажлисда икки томонлама муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик тамойиллари асосида фаол ривожланаётгани таъкидланди.

Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Германияга борди
Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси расмий ташриф билан Германияда бўлиб турибди.

Ўзбекистондаги кўп қаватли уй-жойларнинг қарийб 77 фоизи 1991 йилгача қурилган
Тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.

Кун тартибида — аномал совуқ: Бош вазир раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказиляпти
Мамлакатимизда давом этаётган аномал совуқ ҳаво шароитида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилиняпти.

Ўзбекистон Қирғизистонга нега ер бермоқда? Бош вазир муҳим маълумотларни ошкор қилди
Интернетда айтилгандек, Ўзбекистон Андижон (Кампиробод) сув омбори ўрнига 19,5 минг гектар ер беряпти, деган хабарлар нотўғри.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси бўйича янги баённома имзоланди
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини делимитациялаш ва демаркациялаш бўйича янги шартнома устида ишлаш юзасидан баённома имзоланди.

Хорижлик мутахассислар «IT Park Uzbekistan»нинг янги бинолари билан танишди
Бош вазир Абдулла Арипов халқаро IT компаниялар раҳбарлари билан Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг янги қурилган биноларида бўлиб, у ерда Ўзбекистонда АКТни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари ҳақида фикр алмашди.

Бош вазир Абдулла Арипов Қирғизистонга борди
Ўзбекистон Бош вазири Aбдулла Aрипов Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Қирғизистонга борди.

Туркманистон президенти Тошкентга келди (фото)
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов 14 июль куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Абдулла Арипов зиёратчи-туристлар билан суратга тушди (фото)
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов яқиндагина илк чартер рейс билан юртимизга келган малайзиялик зиёратчи-туристлар гуруҳи билан Самарқандда учрашиб, суратга тушди.

Тошкентда Германия билан ҳамкорликда бизнес-форум бошланди
Форум 5-6 июль кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Абдулла Арипов Беларусга борди (фото)
Абдулла Ариповни аэропортда Беларус Бош вазири Роман Головченко кутиб олган.

Бош вазир Абдулла Арипов — 61 ёшда!
Xabar.uz таҳририяти Абдулла Ариповни бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этиб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаб қолади.

Марказий Осиё давлатлари озиқ-овқат нархини барқарорлаштиришмоқчи
Жаҳондаги озиқ-овқат нархлари ўтган йилги апрель ойидаги нархлардан 30 фоизга ошган.

Ўзбекистон ва Қозоғистон бош вазирлари гаплашиб олишди
Икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми биринчи чоракда 1 млрд. долларга етган.

Абдулла Арипов Қирғиз Республикасига борди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғиз Республикасига борди.

Абдулла Арипов Қозоғистон бош вазирини табриклади
Телефон орқали мулоқот чоғида томонлар икки томонлама ва кўп томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар.

Кун фотоси: Абдулла Арипов «Бавария» либоси билан
«Ўзбекистон бош вазири ва «Бавария» футбол клуби мухлиси Абдулла Арипов билан учрашув.

Абдулла Арипов Қирғизистонга боради
19-20 августда бўлиб ўтадиган мажлисда ўзаро ва ташқи савдо алоқалари, товар ташишдаги тариф меъёрлари, божхона тўловлари оид масалалар кўриб чиқилади.

Бош вазир Абдулла Арипов қайси вакцинани олгани айтилди
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ZF-UZ-VAC-2001 ўзбек-хитой вакцинаси билан биринчилардан бўлиб эмланган.

Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари раҳбарлари нималарни муҳокама қилишди?
Жорий йилнинг 22 июнь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 2-йиғилиши бўлиб ўтди.

Қозоғистон президенти Абдулла Ариповни «Дўстлик» ордени билан тақдирлади
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди. Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатига ижобий баҳо берилди.

Абдулла Арипов бугун Беларусь пойтахтига боради
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Минск шаҳрида 28 май куни бўлиб ўтадиган МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Қозоғистон президенти Ўзбекистон бош вазирини мукофотлади
Қозоғистон Республикаси Президенти К.Токаев Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Ариповни II даражали «Достык» ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Абдулла Арипов орден билан тақдирланди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Нигматович Арипов 60 ёшга тўлди.

Ўзбекистон ва Тожикистон Бош вазирлари учрашувида қатор масалалар кўриб чиқилди
Делегациялар учрашуви очиқлик, дўстлик ва ҳамфикрлик руҳида бўлиб ўтди.

Арипов ва Ортиқхўжаев Тошкентда карантин қоидалари ижросини текширди (фото)
Махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, қатор мутасаддилардан иборат ишчи гуруҳ пойтахтимиз туманларига чиқиб, ҳудудлардаги ҳолатни ўрганди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара ҳудудида халқаро савдо иқтисодий ҳамкорлик марказига тамал тоши қўйилди
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Қозоғистон Республикаси Бош вазири Аскар Мамин иштирок этди.

Абдулла Арипов хорижий мамлакатлар делегациялари раҳбарларини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов кеча, 5 апрель куни Тошкент шаҳрида бошланган «ИННОПРОМ. Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги» халқаро саноат кўргазмасига ташриф буюрган хорижий мамлакатлар делегациялари раҳбарларини қабул қилди.

Наврўз фақат маҳаллаларда байрам қилинади
Бу ҳақда батафсил Республика махсус комиссияси томонидан қабул қилиниши кутилаётган қарорда белгиланади.

Бош вазир самарқандлик тадбиркорлар билан учрашди
Тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалаларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.

«Нима учун Абдулла Ариповни ёнимда олиб юришимни биласизми?» — Президент
Самарқандда ҳоким бўлиб ишлаганимда фақат шу вазир олдимга келиб, муаммоларни сўраган эди. Бошқа бирорта вазир келмаган.

Абдулла Арипов Қозоғистонга борди. Ҳукумат раҳбарлари музокара ўтказди
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Туркистонда Қозоғистон ҳукумати раҳбари Асқар Мамин билан учрашди.

МДҲ Ҳукумат раҳбарлари мажлисида эркин савдо зонасининг тўлиқ ишлаши муҳимлиги таъкидланди
Видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилган мажлисни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов олиб борди.

Абдулла Арипов Қирғизистон ТИВ раҳбарини қабул қилди
Бугун Бош вазир Абдулла Арипов Қирғиз Республикаси Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаевни қабул қилди.

Абдулла Арипов Қозоғистон ҳукумати делегациясини қабул қилди
2 ноябрь куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Роман Скляр бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон ва Россия Бош вазирлари телефон орқали мулоқот қилдилар
Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик доирасидаги қатор масалалар муҳокама қилинди.

Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазири Садир Жапаровни табриклади
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Садир Жапаров номига Қирғизистон Бош вазири этиб тайинлангани муносабати билан табрик йўллади.

Абдулла Арипов Тожикистондаги «Артел» қўшма корхонасини бориб кўрди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Тожикистонга қилган расмий ташрифи давомида Душанбе шаҳридаги «Артел Авесто электроникс» ўзбек-тожик қўшма корхонасини бориб кўрди.

Ўзбекистон Бош вазири Тожикистон Президенти билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди.

Абдулла Арипов ўз вақтида сув етказиб берилгани учун Тожикистонга миннатдорлик билдирди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Тожикистон Республикасида бўлиб турибди. Ҳар икки давлат делегацияси ўртасида бўлиб ўтган учрашув давомида Абдулла Арипов иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқалар борасида гапириб ўтди.

Абдулла Арипов Душанбега етиб борди
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилишида иштирок этиш учун 29 сентябрь куни Тожикистон пойтахтига етиб келди.

Ўзбекистон-Хитой Ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитаси ҳамраислари телефон орқали мулоқот қилдилар
Го Шэнкунь мазкур масалаларда Хитой томони Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини янги мазмун билан бойитишга тайёр эканини маълум қилди.

Абдулла Арипов Қирғизистон ҳукумати делегациясини қабул қилди
Учрашувда давлат чегараларини делимитация қилиш, ўтказиш пунктлари самарали фаолиятини таъминлаш, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари муҳокама қилинган.

Хусусий клиникаларга коронавирусни даволашга рухсат берилди
Бугун, 16 июль куни бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш узлуксизлигини таъминлаш, коронавирусга тест текширувларини ташкил этиш борасида биринчи галдаги вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазири билан телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон ҳукумати раҳбари ўз ҳамкасбини Бош вазир лавозимига тайинлангани билан табриклади.

Президент шу ҳафта Фарғонага боради — Абдулла Арипов
Кеча Фарғона вилояти, Сўх тумани ҳудудидан ўтган Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида ҳар икки давлат фуқаролари ўртасида жанжал бўлиб ўтгани хабар қилинган эди. Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Фарғонада бўлиб турибди.

Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин бир қатор масалаларни муҳокама қилди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Абдулла Арипов Қозоғистондаги сув босган қишлоққа борди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов қозоғистонлик ҳамкасби Асқар Мамин билан Туркистон вилояти Мақтаарал туманидаги Мирзакент посёлкасига борди.