Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абдулла Арипов ЕОИИ ҳукумат раҳбарлари мажлисида қатнашди

Абдулла Арипов ЕОИИ ҳукумат раҳбарлари мажлисида қатнашди

Бугун, 13 декабрь куни Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов мазкур йиғилишда иштирок этди.

Шунингдек мажлисда Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси М.Мишустин, Беларус Республикаси Бош вазири Р.Головченко, Қозоғистон Республикаси Бош вазири О.Бектенов, Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси А.Жапаров, Арманистон Республикаси Бош вазири Н.Пашинян, видео мурожаат орқали Куба Бош вазири М.Круз қатнашди.

Ўзбекистон кузатувчи мақомида Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари билан кўп томонлама иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлиги билдирилди.

Жорий йилнинг ўн ойи якуни бўйича Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 12 фоизга ўсди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг