Абдулла Арипов Қозоғистон ҳукумати делегациясини қабул қилди

2 ноябрь куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Роман Скляр бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Олий ва юқори даражада эришилган келишувларнинг жорий ҳолати ва истиқболи муҳокама қилинди.

Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, тиббиёт, таълим, транспорт ва логистика соҳалари бўйича янги истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter