Абдулла Арипов Қозоғистон ҳукумати делегациясини қабул қилди
![Абдулла Арипов Қозоғистон ҳукумати делегациясини қабул қилди](https://static.xabaruz.com/crop/5/6/720_460_95_564389831.jpg)
2 ноябрь куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Роман Скляр бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Олий ва юқори даражада эришилган келишувларнинг жорий ҳолати ва истиқболи муҳокама қилинди.
![](https://xabar.uz/static/uploads/30/720__5_PfeOvPRpBHnQGNBw3_PIqnuUJZDS-I.jpg)
Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, тиббиёт, таълим, транспорт ва логистика соҳалари бўйича янги истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter