Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Россия Бош вазирлари телефон орқали мулоқот қилдилар

Ўзбекистон ва Россия Бош вазирлари телефон орқали мулоқот қилдилар

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 20 октябрь куни Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Матбуот хизмати хабар берди.

Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик доирасидаги қатор масалалар муҳокама қилинди. Коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича қўшма чора-тадбирларни изчил амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек, ўтказилиши кўзда тутилаётган ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг иккинчи мажлисига тайёргарликнинг бориши ҳолати кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, икки мамлакат Бош вазирлари бошчилигидаги ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг биринчи мажлиси Хоразм вилоятида 2019 йил май ойида ўтказилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг