Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги Москва университети филиалида уруш пропагандаси олиб борилаётгани айтилмоқда

Тошкентдаги Москва университети филиалида уруш пропагандаси олиб борилаётгани айтилмоқда

Москвадаги Губкин нефть ва газ университетининг Тошкент филиалида талабаларга Украина-Россия уруши ҳамда рус ҳарбий қўшинлари ҳақида маърузалар ўқилаётгани айтилмоқда.

Бу ҳақда хабар берган Meduza нашри ўзбекистонлик ўқувчисидан келган хатни эълон қилди.

Муҳиджон исмли талабанинг ёзишича, университет филиалида «доим Ленин ва «буюк рус шовинизми» ҳақида гапиришарди».

«Мен Губкин номидаги (Москва) университетнинг Тошкент филиали талабасиман. Тўғриси, уруш бошланганда мен даҳшатга тушган эдим. Улар ҳар доим Ленин ва «рус шовинизми» ҳақида гапиришар эди ва мен буни муболаға деб ўйлардим, лекин энди бу ҳақиқат эканлигини тушуняпман. Менинг оилам Украина ҳақида энг илиқ хотираларга эга: бобом ва бувим Ялта ва Одессада ёшликларини қандай ўтказганликлари ҳақида гапириб беришади. Бувим бомбардимон видеоларини кўриб йиғлаб юборди.

Биз, ўзбекистонлик ёшларга ҳам уруш ўз таъсирини ўтказди. Энди бизга ҳар ҳафта университетда маърузалар ўқишмоқда. Унда кекса бир одам бизга СВО («махсус ҳарбий операция») ва Россия қўшинлари ҳақида гапириб беради. Диний ишлар бўйича марказ ходимининг гапи ҳалигача эсимда, у: «Қадимги православ рус маданиятининг ташувчиси сифатида рус қўшинлари сатанистларга қарши курашмоқда» деган эди. Бу сафсата ва бемаънилик. Биз, мустақил Ўзбекистон ёшларининг Украинадаги урушга қандай алоқамиз бор?» – деб ёзган талаба.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг