Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абдулла Арипов бугун Беларусь пойтахтига боради

Абдулла Арипов бугун Беларусь пойтахтига боради

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Минск шаҳрида 28 май куни бўлиб ўтадиган МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, делегациялар раҳбарлари тор доирадаги учрашувда Ҳамдўстлик доирасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиши, навбатдаги учрашув санаси ва жойини белгилаб олиши кутилмоқда.

Йиғилишда делегациялар юқумли касалликлар тарқалишига қарши чора-тадбирлар кўриш, МДҲ мамлакатлари ҳудудларининг санитария муҳофазаси ва Ҳамдўстлик аҳолисини иш билан таъминлашга кўмаклашиш соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади.

Шунингдек, сохта савдо белгилари ва географик кўрсаткичлардан фойдаланишнинг олдини олиш, геодезия, картография, кадастр ва ерни масофадан зондлаш соҳасидаги ҳамкорликни тартибга солувчи ва бошқа ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.

Мажлисда МДҲга аъзо давлатларда давлат моддий резервларини бошқарадиган давлат (ижро этувчи) органларининг 2030 йилгача бўлган даврдаги ҳамкорлиги концепцияси ва уни амалга оширишнинг асосий чора-тадбирлари режаси тасдиқланиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, қуролли кучлар офицерларини тезкор-стратегик тайёрлаш соҳасида асосий ташкилот тўғрисидаги ҳамда турли лавозимларга кадрларни тайинлашга оид қарорлар имзоланиши режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг