Путин Шимолий Кореяга совға жўнатди
Александр Козлов совғани Пхенян марказий ҳайвонот боғига топширган.
«Курск вилоятида 11 минг Шимолий Корея аскари бор» — Зеленский
Украина президенти Владимир Зеленский Украина разведкаси маълумотларига таяниб, Россиянинг Курск вилоятида Шимолий Кореядан келган 11 минг ҳарбий хизматчи борлигини таъкидлади.
«Бу бизнинг ишимиз» — Путин биринчи марта КХДР ҳарбийлари масаласида изоҳ берди
Россия президенти Владимир Путин Қозондаги БРИКС саммитининг якуний матбуот анжуманида илк бор Шимолий Корея ҳарбийлари Украинага қарши урушда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
Ким Чен Иннинг синглиси Жанубий Корея ва Украинани қаттиқ ҳақорат қилди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Ченнинг фикрича, Жанубий Корея ва Украина «икки томчи сув каби ўхшаш» ва «АҚШ томонидан парваришланган бетарбия итларга» ўхшайди.
КХДР ўз ҳарбийлари Россияга жўнатилаётганини рад этди
Шимолий Корея вакилига кўра, бундай хабарлар Пхенянни обрўсизлантириш ва икки суверен давлат ўртасидаги муносабатларга путур етказишга қаратилган.
Шимолий ва Жанубий Кореяни боғловчи йўлнинг портлатилишида катта рамзийлик бор
Икки мамлакатни бирлаштириш ғояси ҳам портлатилди.
Шимолий Корея ҳакерлари 3 миллиард доллар ўғирлади
Шимолий Корея ҳакерлари 2017 йилдан буён 3 миллиард доллар миқдоридаги криптовалюталарни ўғирлашга муваффақ бўлди.
Шимолий Кореяда 1,4 млн фуқаро армияга қабул қилишни сўраб ариза ёзди
Жанубий Кореяга қарши «муқаддас уруш»да қатнашишмоқчи.
КХДР Жанубий Кореяга элтувчи барча йўлларни ёпишга қарор қилди
Корея халқ армияси бу ҳаракатни «урушнинг олдини олиш учун ўзини-ўзи ҳимоя қилиш чораси» деб таърифлаб, бу Жанубий Кореядаги ҳарбий машғулотлар ва АҚШ ядровий активларининг минтақада тез-тез бўлиб туришига жавоб эканлигини айтди.
Ким Чен Ин ўз армияси машғулотларини кузатди (фото)
Ким Чен Ин машғулотларнинг бориши билан танишиш учун мамлакат ғарбидаги КХДР махсус кучлари ўқув базасига ташриф буюрди.
Жанубий ва Шимолий Корея чегарасида фавқулодда ҳодиса
Жанубий Корея полицияси ўғирланган автобусда мамлакат чегарасини кесиб ўтган ҳолда Шимолий Кореяга қочишга уринган шахсни қўлга олди.
Ўзбекистон КХДРни кичик ҳисобда енгди
Тошкентда Ўзбекистон ва Шимолий Корея термалари ўзаро тўқнаш келди.
Ким Чен Ин чегара қўшинларига янги қуролларни топширди
Шимолий Корея чегара қўшинлари янги баллистик ракеталар учун 250 та учиргич қурилмасини олди.
Париж-2024. Жанубий Корея ва КХДР стол теннисчилари биргаликда селфи тушишди
Кадрга олтин медал соҳиблари — хитойлик спортчилар ҳам тушиб қолишди.
Ким Чен Иннинг 11 ёшли қизи КХДР раҳбари бўлиши мумкин
Шимолий Корея раҳбарининг саломатлиги ёмонлашиб бормоқда.
Ким Чен Ин қутқарув ишларини шахсан ўзи назорат қилди (фото)
Шимолий Кореяда кучли сув тошқини хавфи остида бўлган ҳудудлардан беш минг киши эвакуация қилинди.
Шимолий Кореяда 22 ёшли йигит омма олдида қатл этилди
Жанубий Корея мусиқасини тинглаб, филмларини томоша қилган.
Путиннинг Шимолий Корея сафаридан кўзланган асл мақсади очиқланди
Россия президенти Владимир Путин жорий йил 18-19 июнь кунлари Шимолий Кореяга давлат ташрифи билан борди. Бу Россия раҳбарининг Пхеньянга 2000 йилдан кейинги илк ташрифидир.
Владимир Путин Шимолий Кореяга борди
Путин Шимолий Кореяга охирги марта 2000 йил июль ойида президентлик фаолиятини бошлаган пайтда ташриф буюрган эди
КХДР аскарлари тасодифан Жанубий Корея ҳудудига ўтиб қолишди
Жанубий кореялик ҳарбийларнинг огоҳлантирувчи ўқ узишидан сўнг улар ўз ҳудудларига қайтишди.
«Чиқиндилар уруши»: Сеул қаттиқ огоҳлантирилди
Ким Чен Иннинг синглиси — Ким Ё Чжон Сеулдан «овозини ўчиришни», акс ҳолда «жуда хавфли вазият юзага келиши» мумкинлигини айтди.
Шимолий Кореянинг уриниши яна муваффақиятсиз чиқди
Шимолий Кореянинг орбитага айғоқчи сунъий йўлдошини чиқариш бўйича навбатдаги уриниши муваффақиятсиз якунланди.
Қочоқ аёл Ким Чен Иннинг «ҳарами» ҳақида сўзлаб берди
Танлов мезонлари — ташқи кўриниш ва сиёсий садоқат, талабга мос қизлар ҳатто мактаб ўқувчилари ҳам бўлиши мумкин.
Россия АҚШнинг Шимолий Корея бўйича ташаббусига қарши чиқди
Хитой овоз беришда бетараф қолган, Хавфсизлик кенгашининг барча аъзолари резолюцияни қабул қилиш учун овоз берган.
Ким Чен Ин армия «уруш бошлашга тайёр»лигини билдирди
Ким Чен Ин қизи билан бирга ҳаво-десант қўшинларининг машғулотларига раҳбарлик қилди.
Ким Чен Ин шахсан ўзи янги турдаги танкни синовдан ўтказди (фото)
Ким Чен Ин танклар мусобақасида Шимолий Корея армиясининг янги танкини шахсан ўзи синовдан ўтказди.
Шимолий Корея Россияга катта миқдорда қурол етказиб берди
Ғарб давлатлари Украинани қўллаб-қувватлаш учун етарли миқдорда ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни йўлга қўя олмаётган бир пайтда, Шимолий Корея олти ой давомида Россияни фаол равишда қурол билан таъминлаб келмоқда.
Путин Ким Чен Инни тақиқланган совға билан сийлади
Россия президенти Владимир Путин Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Инга туғилган куни муносабати билан «Aurus» русумли лимузин совға қилди.
Путин Ким Чен Иннинг «cалом»ига «алик» олди
Шимолий Корея Россия кўмагида ноқонуний равишда халқаро банк тармоқларига кириш имконига эга бўлгани тахмин қилинмоқда The New York Times нашри АҚШ разведкасига таяниб хабар беришича, бунинг эвазига Пхеньян Москвага қурол-аслаҳа етказиб берган.
10 ёшли ворис. Ким Чен Иннинг ўрнини ким эгаллаши маълум...
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг вориси масаласи кўпдан буён сиёсий давраларда муҳокама қилиб келинади.
Ким Чен Ин меросхўрини ракета қурилмалари заводига олиб борди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин баллистик ракеталар учун қурилмалар ишлаб чиқарувчи заводга ташриф буюрди.
Ким Чен Ин урушга тайёргарлик кўришга чақирди
Шимолий Корея раҳбари таъкидлаганидек, бу кўрсатма «Корея ярим оролидаги жиддий сиёсий ва ҳарбий вазиятни чуқур таҳлил қилиш асосида» берилган.
Ким Чен Ин оналар конгрессида йиғлаб юборди (видео)
У мамлакатда туғилиш даражасини ошириш аёлларнинг масъулияти эканлигини эълон қилар экан, йиғлай бошлади.
Шимолий Корея АҚШга таҳдид қилди
Шимолий Корея, агар бошқа давлатлар, хусусан, АҚШ коинотдаги сунъий йўлдошларини саботаж қилишга уринса, оқибатлари ёмон бўлиши билан таҳдид қилди.
Шимолий Корея пул йўқлиги сабаб ўз элчихоналарини ёпмоқда
Шимолий Корея хориждаги бир қанча элчихоналарини ёпмоқчи. Дипломатик ваколатхоналарни сақлаш учун шунчаки пул йўқ.
Шимолий Корея Россияга баллистик ракеталар юборган бўлиши мумкин
Разведка маълумотлари Пхенян Россияга қисқа масофага учувчи баллистик ракеталар, танк ва кўчма зенит-қурилмаларига қарши ракеталар, шунингдек, милтиқлар, миномётлар ва снарядлар юборганини кўрсатмоқда.
Жанубий Корея КХДРга ғалати айблов қўйди
Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Россияни ҲАМАС билан ҳамкорликда айблаб чиққанди.
Шимолий Корея америкалик қочоқ аскар бўйича бир қарорга келди
Шимолий Корея мамлакат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган ва сиёсий бошпана сўраган америкалик аскар Тревис Кингни мамлакатдан чиқариб юборади.
«АҚШни нохуш нарсалар кутмоқда»: Ким Чен Иннинг синглиси таҳдидли чиқиш қилди
Ким Ё Чжон Шимолий Кореянинг ракета синовларига ҳеч кимда эътироз билдиришга асос йўқлигини таъкидлаган.
«Шимолий Корея баллистик ракета учирди» – Сеул
Япония Мудофаа вазирлигига кўра, ракета 1 соат учиб, сувга қулаган.