Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ким Чен Ин армия «уруш бошлашга тайёр»лигини билдирди

Ким Чен Ин армия «уруш бошлашга тайёр»лигини билдирди

Ким Чен Ин қизи билан бирга ҳаво-десант қўшинларининг машғулотларига раҳбарлик қилди, дея хабар беради KCNA.

Мамлакат раҳбари Шимолий Корея армияси «ҳар қандай вақтда уруш бошлашга тайёр»лигини таъкидлади.

Қайд этилишича, Ким Чен Ин машғулот режасини олган ва машғулотни кузатиш жойидан бошқарган. Жангчилар, хабар матнида таъкидланганидек, «бир юзга қарши» формуласидан фойдаланиб, рақибларга қарши курашишни ўрганишган.

Машқ давомида самолёт полигон устидан учиб ўтди, десантчилар ҳаводан сохта душман позициясига келиб тушди ва тахминий объектни қўлга олди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг