Шимолий Кореянинг уриниши яна муваффақиятсиз чиқди
Шимолий Кореянинг орбитага айғоқчи сунъий йўлдошини чиқариш бўйича навбатдаги уриниши муваффақиятсиз якунланди.
Корея марказий ахборот агентлиги КХДР Миллий аэрокосмик технологиялар бошқармасига таяниб хабар беришича, ракета парвознинг биринчи босқичида ҳавода портлаб кетган.
Ўтган йилнинг ноябрь ойида Шимолий Корея расмийлари май ва август ойларида муваффақиятсиз уринишлардан сўнг ўзларининг «Маллигён-1» разведка сунъий йўлдоши муваффақиятли учирилганини эълон қилган эди.
Жанубий Корея расмийларининг таъкидлашича, Пхенян Москвага қурол ортилган контейнерларни юбориш эвазига ушбу парвоз учун Россиядан техник ёрдам олган.
Душанба куни Шимолий Корея ҳукумати Японияни режалаштирилган парвоз ҳақида хабардор қилди. АҚШ, Жанубий Корея ва Япония бу қарорни танқид қилиб, бундай маневрлар БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини бузишини айтди.
Кейинроқ Жанубий Корея ҳарбийлари ракета КХДРнинг денгиз ҳудудига қулаганини қайд этишди, сунъий йўлдош ҳавода портлаб кетган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter