Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ким Чен Ин урушга тайёргарлик кўришга чақирди

Ким Чен Ин урушга тайёргарлик кўришга чақирди

АҚШ томонидан провокациялар сони ортиб бораётгани ва қарама-қаршилик кучайгани сабабли Шимолий Корея армияси эҳтимолий урушга тайёргарликни тезлаштириши керак. Бу ҳақда Ким Чен Ин Корея Меҳнат партияси марказий қўмитаси пленумида айтиб ўтди.

Шимолий Корея раҳбари таъкидлаганидек, бу кўрсатма «Корея ярим оролидаги жиддий сиёсий ва ҳарбий вазиятни чуқур таҳлил қилиш асосида» берилган.

Шунингдек, Пхенян тайёргарлик доирасида «антимпериалистик блок мамлакатлари» билан алоқа ва ҳамкорликни кучайтириш ниятида эканлиги қайд этилган.

Аввалроқ Ким Чен Ин 2023 йил якунларини сарҳисоб қилиб, Шимолий Кореянинг биринчи разведка сунъий йўлдоши учирилгани ва янги ядровий баллистик ракеталарнинг муваффақиятли синовдан ўтказилгани КХДР мудофааси ва халқаро нуфузи учун катта муваффақият эканини таъкидлаган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг