Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

КХДР аскарлари тасодифан Жанубий Корея ҳудудига ўтиб қолишди

КХДР аскарлари тасодифан Жанубий Корея ҳудудига ўтиб қолишди

Иллюстратив фото

Йигирма нафарга яқин шимолий кореялик аскар икки Корея ўртасидаги қуруқлик чегарасини кесиб ўтди, жанубий кореялик ҳарбийларнинг огоҳлантирувчи ўқ узишидан сўнг улар ўз ҳудудларига қайтишди. Бу ҳақда Жанубий Корея қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитасига асосланиб Yonhap хабар берди.

Ҳодиса 9 июн куни маҳаллий вақт билан соат 12:30 да юз берган. Берилган маълумотга кўра, КХДР ҳарбийлари икки Кореяни ажратиб турувчи демилитаризация зонаси марказий қисмидаги демаркация чизиғини кесиб ўтишган.

Жанубий Корея томони аввалига овоз кучайтиргичлар, сўнгра ўқ узиш орқали огоҳлантирганидан сўнг улар ортга қайтишган.

Қўмита вакили Ли Сон Чжун КХДР ҳарбийлари чизиқни атайин кесиб ўтишмаган, деган фикрда. Унинг айтишича, ҳозир демилитаризация зонаси ўт-ўланлар ва буталар билан қопланган, шу боис демаркация чизиғини кўриш қийинлашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг