Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Корея давлати Ўзбекистон йўлларини рақамлаштирмоқчи

Корея давлати Ўзбекистон йўлларини рақамлаштирмоқчи

Ўзбекистон делегацияси «ITS Asia Pacific Forum 2025» халқаро форумида иштироки доирасида Корея Республикаси ер, инфратузилма ва транспорт вазири Парк Сангву ҳамда «Кореа Expressway Corporation» корпорацияси президенти Хам Жингю билан музокаралар ўтказди.

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, музокаралар давомида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, Корея Республикасининг автомагистраллар бошқаруви, «ақлли» светофорлар, сунъий интеллект асосидаги ҳаракатни бошқариш тизимларини Ўзбекистонда жорий этиш имкониятлари, шунингдек, мазкур мамлакат ҳукумати томонидан Ўзбекистонда техник ёрдам ва мутахассислар тайёрлаш дастурларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, музокараларда Жанубий Корея томонидан Ўзбекистонда йўл инфратузилмасини рақамлаштириш, жумладан, ақлли толлинг, I сенсор тизимлари, ҳаракат мониторинги бўйича лойиҳаларни амалга ошириш, «Тошкент-Андижон пуллик автомобиль йўлини қуриш» ДХШ лойиҳаси доирасида автомагистраль лойиҳаларини ривожлантиришда «KEC» корпорацияси иштирокини таъминлаш таклифлари илгари сурилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг