Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ким Чен Ин меросхўрини ракета қурилмалари заводига олиб борди

Ким Чен Ин меросхўрини ракета қурилмалари заводига олиб борди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин баллистик ракеталар учун қурилмалар ишлаб чиқарувчи заводга ташриф буюрди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги (KCNA) хабар берди.

Унга қизи Ким Чжу Э ва партия аъзолари ҳамроҳлик қилишган. Ташриф давомида Шимолий Корея раҳбари ишлаб чиқариш жараёни билан танишди ва заводда ишлаб чиқарилган йирик ракеталарни кўздан кечирди. Ким Чен Ин, шунингдек, завод 2023 йилга мўлжалланган ишлаб чиқариш режасини ортиғи билан бажарганини таъкидлаган. Унга кўра, корхона давлат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича масъулиятли вазифани бажаради. КХДР раҳбари завод олдига янги вазифалар қўйган.

Аввалроқ Жанубий Корея Миллий разведка хизмати  вакили КХДР етакчисининг қизи Ким Чжу Э Ким Чен Иннинг меросхўри этиб тайёрланаётганини маълум қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг