қийноқ оқибатида келиб чиққан ўлим ҳолатлари учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
Жиноят кодексининг 235-моддасини халқаро стандартларга мувофиқ янада такомиллаштириш бўйича тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Сафардаги эрига жаҳл қилиб боласини қийнаган хотинга жиноий иш очилди
Ҳозирда ҳолат юзасидан аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) 2-қисми «а» банди ҳамда 112-моддаси (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилди.
Бухоро прокурори 6 ёшли бола акаси томонидан қийноққа солингани ҳақида гапирди
«Ушбу ҳолат юзасидан И.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси, 2-қисми билан у эҳтиёт чораси тариқасида қамоққа олинди ва унга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланди», — деди Улуғбек Ҳамдамов.
Аввал ўн йилга «кесилган» эркак яна икки йилга қамалди
Биринчи турмуш ўртоғининг ўз жонига қасд қилишигача олиб борган эркак иккинчи хотинини ҳам муттасил қийнаб келгани аниқланди.
«Оқ» қилинган аёл, қийноқлар ичидаги бола: «Шофиркон воқеаси» тафсилотлари
Бешикдаги боласини муттасил қийноққа солиб келган Н.С. асли Ғиждувон туманидаги Заҳкаш қишлоғида туғилган.
Жиззахда чақалоққа нисбатан инсонийликка зид жиноий ҳаракатлар содир этилди
Ижтимоий тармоқларда эркак киши гўдак болага турли шаклдаги қийнаш, уни ҳаёти ва соғлиғини хавфга солувчи ҳаракатлар қилаётгани тасвирланган видео тарқалди.
Маҳкумларга руҳий ва жисмоний босим қилингани ҳақида 147 та шикоят келиб тушган – Омбудсман
Мазкур шикоятлар юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга 9 та талабнома киритилган.
ИИББ ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
2023 йилнинг 12 август куни тезкор-қидирув тадбири доирасида босқинчилик ва бошқа жиноятлар учун гумонланиб олиб келинган фуқаро Д.У. шу куни ИИББ маъмурий биносида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Нукус воқеаларида ноқонуний ҳаракат қилган ИИВ ходимлари жиноий жавобгарликка тортилди
2022 йил 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган оммавий тартибсизликларни бартараф этишда иштирок этиб, ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этган ИИВ тизимида ишлаган ходимлар жиноий жавобгарликка тортилди.
“Эридан ўч олиш учун боласини қийнаган она” эрини ИИБга ёзиб берди
Ижтимоий тармоқларда аёл кишининг чақалоғини қийнаб видеотасвирга олгани ва уни хорижда ишлаётган эрига жўнатгани айтилган видеотасвир тарқалди.
Тошкентдаги боғчаларнинг бирида болаларга игна санчилгани айтилганди. Айбдорларга суд ҳукми ўқилди
Жорий йил май ойининг охирларида Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманидаги 122-боғчада болаларни ухламагани учун оёқларига игна санчилгани ҳақида хабар тарқалган эди.
Бўкадаги ИИБдан 36 ёшли йигитнинг ўлиги чиқди
Ижтимоий тармоқларда жорий йил 4 июнь куни Тошкент вилояти Бўка тумани ИИБ ходимлари бир йигитни (лўли миллатига мансублиги айтилади, -таҳр.) ўғирликда гумон қилиб, терговга жалб қилгани ва тергов вақтида уни уриб ўлдириб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
2 ёшли боласини қийноққа солиб, видеога олган ота узр сўраб чиқди
30 ёшли ота пушаймонлигини айтиб, энг оғир жазони олишга тайёрлигини билдирди.
Янгийўллик шахс боласини нега аёвсиз қийнагани маълум бўлди
Ижтимоий тармоқларда эркак киши ўз фарзандларини қийноққа солаётганлиги ҳақида видеохабар тарқалди.
Ёш боланинг бўйнига сиртмоқ тортиб қийнаган шахс аниқланди
Ижтимоий тармоқларда «ёш болаларни қийнаётган шахс» видеоси тарқатилиб, муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Сурхондарёда ИИБ ходими оёқ-қўли боғланган маст фуқарони калтаклади
Ижтимоий тармоқларда ИИБ ходимининг ўтоқ ўрнига фуқарони боғлаб қўйгани ва унга нисбатан жисмоний куч ишлатиб, оғзини ҳам боғлагани акс этган видеолавҳа тарқалди.
Боласини қийнаб видеога олган аёлга нисбатан «иш» очилди
Вилоят ИИБ мазкур воеқа муносабати билан тегшли тартибда жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
«Толибон» амири қийноққа солишни тақиқлади
«Қийноқ ва калтаклаш адолат эмас, зулмдир. Бунга йўл қўймаслик — фарз, бундай ишлар харомдир», дейилган имзоланган ҳужжатда.
Ғиёсовнинг «норасмий баёноти» тасдиғини топмади: «Қорақалпоғистондаги воқеа» бўйича жиноят иши қўзғатилди!
Сурхондарё ва Қорақалпоғистонда икки фуқаро ИИБ ходимлари томонидан калтакланиши оқибатида ўлим топганига оид хабарлар тарқалиши ортидан Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсовнинг «норасмий баёноти» бироз шов-шувга сабаб бўлганининг сирлиги қолмади.
Қорақалпоғистонда ҳам ИИБдан одамнинг ўлиги чиққани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда фуқаро Бахтияр Даулетмуратов Тахиатош тумани ИИБ профилактика инспектори Саламат Баймуратов томонидан олиб кетилиб, туман ИИБда тан жароҳати етказилгани сабабли вафот этгани ҳақида хабар тарқалди.
Сенат «Сурхондарё воқеаси»га муносабат билдирди
Сурхондарё вилояти Денов тумани Оқтом маҳалласида яшаган Ҳасан Хушматов исмли фуқаро ички ишлар органлари ходимлари томонидан мажбурлаб олиб кетилиб, қийнаб ўлдирилгани ҳақидаги хабарга Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбидин Бурханов муносабат билдирди.
Сурхондарёда фуқарони қийнаб ўлдирган инспектор ёрдамчилари қамоққа олинди – Прокуратура
Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Оқтом маҳалласида яшаган Ҳасан Хушматовни ички ишлар ходимлари мажбурлаб идорага олиб кетиб, ваҳшийларча қийнаб ўлдиргани ҳақида хабар берилганди.
Сурхондарёда ИИБ ходимлари бир фуқарони ваҳшийларча қийнаб ўлдиргани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Оқтом маҳалласида яшаган Ҳасан Хушматовни ички ишлар ходимлари мажбурлаб идорага олиб кетиб, ваҳшийларча қийнаб ўлдиргани ҳақида мурожаат тарқалди.
Прокуратура Андижондаги ҳодиса ҳақида маълумот берди
Аввалроқ республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон шаҳар филиалига 2021 йил, 13 июль куни эрталаб соат 06:00 да Андижон шаҳрида яшовчи И.Шахобов жиддий тан жароҳатлари олган ҳолда келиб тушгани ҳақида депутат Жаҳонгир Жиянов хабар берганди.
Яна Андижон! ИИБ ходимлари фуқарони кишан тақиб қийноққа солгани айтилмоқда
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон шаҳар филиалига 2021 йил, 13 июль куни эрталаб соат 06:00 да Андижон шаҳрида яшовчи И.Шахабов жиддий тан жароҳатлари олган ҳолда келиб тушган.
Тошкентда 92 ёшли онахон қийноққа солинди
Ижтимоий тармоқларда қари аёлнинг юзида, қўл ва оёқларида кўплаб кўкарган, лат еган жароҳатлар акс этган видео тарқалди.
Афғонистонда маҳбуслар қийноққа солинмоқда
Ҳибсга олинганларнинг фақат бир нечтасига тиббий ёрдам кўрсатилган ёки оилалари билан мулоқот қилишга рухсат берилган.
Марҳум олим қамоқда қаттиқ қийноқларга солингани айтилди
У дўмбоққина, вазни 105 кг эди. Биз уни бир марта Гвардейскаяда, беш ойдан кейин эса Тоштурмада кўрдик. 105 кглик вазн йўқ эди, 70−73 кг вазнли инсонни кўриб турардик. Иккита чопонга ўраниб олган, бутун бўйин ва бош яраларда эди. У бошини кўтармасди, кўз ёшлари оқарди, гапиролмасди.
«Сўх воқеалари»да айбланаётганлар тергов жараёнида қийноққа солинганини айтишмоқда
Шу кунларда жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судида «Сўх воқеалари» бўйича айбланаётган 22 нафар шахснинг «иши» кўриб чиқилмоқда.
Андижонлик зўравон ИИБ ходимларига ҳукм ўқилди
Шу йилнинг май ойида ўғриликда гумон қилинган фуқаро А. Абдукаримов Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ички ишлар бўлимининг бир неча нафар ходимлари томонидан қийноққа солиниши оқибатида вафот этганидан хабарингиз бор.