Уч нафар мигрант Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди
Ҳарбий рўйхатда турмаганлиги учун биринчи марта мигрантлар Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди.
Россия томондан урушга кирган хорижликларга фуқаролик олиш соддалаштирилди
Путин Россия Қуролли Кучларида хизмат қилиш учун шартнома тузган хорижликлар соддалаштирилган тартибда фуқароликни олиши мумкин бўлган фармонни имзолади.
Туркия Европа Иттифоқига кириш учун иммиграция сиёсатини ўзгартиради
Туркияда фуқароликни олишнинг мураккаблашиши эълон қилинди
Россия фуқаролигини олган ўзбекистонликлар сони 3 ойда 4,5 мингдан ошган
Жорий даврда Россия фуқаролиги учун ариза берганлар орасида эса Тожикистон фуқаролари биринчи ўринда.
Никарагуа суди президентни танқид қилган 94 кишини фуқароликдан маҳрум этди
Фуқароликдан маҳрум этилганларнинг мол-мулки мусодара қилинади.
1 млн АҚШ доллари — Ўзбекистон фуқаролигини олиш миқдори белгиланмоқда
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун жойлаштирилди.
18 нафар россияликка «миллий манфаатлар»дан келиб чиқиб фуқаролик берилди – ИИВ
Бу ҳақида Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси (ИИВ МФРББ) бошлиғи полковник Улуғбек Муҳамедов маълум қилди.
Путин Сноуденга Россия фуқаролигини берди
Кўпчиликни қизиқтираётган савол: Сноуден қисман сафарбарликка чақириладими?
Россия томонида урушганлар фуқароликдан маҳрум қилинади — Молдова президенти
Биринчи навбатда урушда қатнашган икки фуқароликка (Молдова ва Россия) эга шахслар мамлакат фуқаролигидан маҳрум этилади.
Қайси йилларда Ўзбекистон фуқаролигига энг кўп киши қабул қилинган?
Аввалроқ, Президент фармони билан беш йилда қанча одам афв этилгани маълум бўлганди.
Туркия фуқаролигини бериш шартлари ўзгарди
Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон янги фармонни имзолади.
2021 йилда қанча ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олгани маълум қилинди
2021 йилда жами 735,4 минг хорижлик Россия фуқаролигини олган. Улар орасида Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон вакиллари кўпчиликни ташкил этади.
Президент фуқаролик бўйича янги қонунни имзолади
«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Қонун (ЎРҚ-696, 14.06.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
Шоирахон Эгамова Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди
Андижонга келин бўлиб тушган Шоирахон Эгамова 30 йилдан буён фуқаролиги бўлмаган шахс мақомида яшаётгани, паспорти йўқлиги учун 10 йилдан бери бор-йўғи 100 км нарида, Қирғизистонда яшовчи кекса онасини кўргани бора олмаслиги ҳақида Сенат раиси Танзила Норбоевага мурожаат қилганди.
фуқаролик масалаларини кўриб чиқиш тартиби белгиланди
Президент Фармони (ПФ–6185-сон, 10.03.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
БАА кимларга фуқаролик беришини маълум қилди
Янги фармон тараққиётга ҳисса қўшадиган истеъдодли одамларни жалб қилишга қаратилган.
фуқаролик олиш деярли имконсиз бўлган топ-8 давлатлар рўйхати
Агар сиз фуқаролигингизни ўзгартирмоқчи бўлсангиз, дунёда бундай имкониятни берадиган мамлакатлар жуда кўп. Аммо қуйида келтирилган давлатлар фуқаролиги олиш тавсия этилмайди. Чунки улардан фуқаролик олиш ўта мушкул ва қийин жараён.
Францияда коронавирусга қарши курашда ёрдам берган мигрантларга фуқаролик ваъда бериляпти
Одатда Франция фуқаролигини олиш учун мамлакатда беш йил яшаш, шунингдек, барқарор даромад ва француз жамиятига қўшилиш талаб этилади.
Ўзбекистон фуқаролигини олишда ўзбек тилидан имтиҳон топширилади. Имтиҳон пулли бўлади
Ҳукумат қарори билан (592-сон, 28.09.2020 й.) Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ўзбекистон фуқаролигини олиш онлайн-режимга ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг 16.09.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини кўриб чиқишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 557-сон қарори қабул қилинди.
Бугундан бошлаб Ўзбекистон фуқаролигини олиш учун давлат тилини билиш шарт бўлади
Бугун, 15 сентябрдан бошлаб «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонун кучга кирди.
Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонунни имзолади
«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонун Президент томонидан имзоланди.
АҚШ визаси бўйича янги тақиқ! У ўзбекистонлик бой оилаларга ҳам тааллуқли
24 январдан ҳомиладор аёлларга АҚШ сайёҳлик визасини беришни тақиқловчи тартиб кучга кирди. Мазкур тақиқ АҚШ тупроғида хориж фуқаролари томонидан туғиш кўрсаткичини камайтириш мақсадида жорий этилмоқда.
1995 йилгача Ўзбекистонга келган ва яшаб келаётганларга автоматик тарзда фуқаролик берилади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига мурожаатномаси давомида фуқаролик масалалари, узоқ йиллар давомида Ўзбекистон фуқаролигини ололмаётган шахслар, «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги қонуни ҳақида гапирди.
Трамп АҚШга хорижлик аёллар келишини чекламоқчи
АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти АҚШга хорижлик аёллар киришини чекламоқчи. Бу тақиқ асосан туғуруқ мақсадида келаётган аёлларга қарши қаратилади.
Ҳомиладор аёлларга АҚШ визаси берилмаслиги мумкин
Ҳар йили АҚШ ҳудудида 33 мингта «сайёҳ чақалоқ» дунёга келади.
Коррупцияда айбланаётган Африканинг энг бой аёли Россия фуқаролигини олди
Россия фуқаролигини олиши Изабел душ Сантушнинг Бирлашган Араб Амирликларидан Анголага экстрадиция қилинишининг олдини олади
Россия фуқаролигини олаётган ўзбекистонликлар кўпаймоқда
2019 йилда Россия фуқаролигини олаётган хорижий давлат фуқаролари ўтган йилга нисбатан 48 фоизга ўсган.
Қарийб тўққиз йил давомида ҳеч кимга Ўзбекистон фуқаролиги берилмаган — ИИВ
«Ички ишлар органларида миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида амалга оширилаётган чора тадбирлар ҳақида» матбуот анжуманида Ўзбекистон фуқаролиги бўйича бир статистикалар тақдим этилди.
Доғистонлик таниқли курашчи «ўзбеклашди»
Доғистонлик 29 ёшли Иляс Бекбулатов фуқаролигини ўзгартирди ва бундан буён Ўзбекистон жамоаси шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
Ўзбекистон фуқаролигини йўқотиш мумкин ҳолатлар эслатиб ўтилди
«Ҳуқуқий ахборот» канали Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги йўқотилиши мумкин бўлган ҳолатларни эслатди.
Ўзбекистонлик 9 320 киши Россия фуқаролигини олди
2019 йилнинг январь—июнь ойларида марказий осиёлик 57 695 киши Россия Федерацияси фуқаролигини олди.
Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум қилинган ИИВ ходимининг ҳуқуқи тикланди
Кўп йиллар Ички ишлар органларида фаолият олиб борган Хуршида Жалилова 2012 йилнинг 29 июнида Самарқанд вилоят ИИБ томонидан фуқароликдан маҳрум қилинган эди.
Россия фуқаролигини олиш соддалаштирилди, бироқ ҳаммага ҳам эмас
Айрим хорижликларга Россия паспортини олиши учун ўз давлати фуқаролигидан чиқиш шарти қўйилмайди.
2 минг 528 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигини олди
Президент Шавкат Мирзиёев фуқароларнинг эркин ҳаракатланиш ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида прописка ва виза беришдаги қийинчиликлар бартараф этилганини айтиб ўтди.
Энди АҚШда туғилган хорижликларга фуқаролик берилмаслиги мумкин
АҚШ президенти Доналд Трамп Америкада туғилаётган чақалоқларга фуқаролик беришни тўхтатмоқчи.
MMA жангчиси Маҳмуд Муродов Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлди
Маҳмуд Муродов асли Тожикистонда таваллуд топган бўлиб, кўп йиллардан бери жаҳон рингларида Ўзбекистон байроғи остида жанг қилиб келаётган эди.
Чет эл фуқаролиги: қаерда қанчага сотилмоқда?
«Bloomberg» агентлиги иқтисодиётига сармоя киритиш орқали фуқаролигини олиш мумкин бўлган мамлакатлар рейтингини эълон қилди.
Путин Сурияда жароҳатланган украиналик аёлга Россия фуқаролигини берди
Россия президенти Владимир Путин июнь ойида бўлиб ўтган тўғридан-тўғри эфир вақтида унга мурожаат қилган украиналик Ирина Баракат исмли аёлга Россия фуқаролигини берди.
ФҲДЁ архивларида 19 асрдан бери сақланиб келаётган барча ёзувлар электрон кўринишга ўтказилади
Яна бир муҳим жиҳатлардан бири сифатида фуқароларга янада қулайликлар яратиш мақсадида бюрократия ва коррупция юзага келишини олдини олишга қаратилган идоралараро электрон ҳамкорликни кенгайтириш орқали, шу жумладан олис жойларга чиққан ҳолда «мобиль давлат хизматлари» услублари ишлатилади.