Қарийб тўққиз йил давомида ҳеч кимга Ўзбекистон фуқаролиги берилмаган — ИИВ
«Ички ишлар органларида миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида амалга оширилаётган чора тадбирлар ҳақида» матбуот анжуманида Ўзбекистон фуқаролиги бўйича бир статистикалар тақдим этилди.
Жумладан, жорий йилнинг 10 ойи давомида президентимизнинг 23 та фармони асосида 4951 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар фуқароликка қабул қилинган. Солиштириш учун: 1991 йилдан 2007 йилгача 482 нафар кишига Ўзбекистон фуқаролиги тақдим этилган, жумладан 2007 йилдан 2016 йил декабргача бирор шахсга фуқаролик тақдим этилмаган.
ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Нодир Зияев фуқароликка қабул қилиш рад этилган шахслар қонунга кўра яна бир йилдан қайта ариза топшириш ҳуқуқига эгалигини эслатиб ўтди.
Икки йил ичида 30 мингдан зиёд кишига фуқаролик тақдим этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter