Путин Сноуденга Россия фуқаролигини берди
Россия президенти Владимир Путин америкалик Эдвард Сноуденга Россия фуқаролигини берди. Тегишли фармон ҳуқуқий ахборот интернет-порталида эълон қилинди.
Эдвард Сноуден — АҚШ махсус хизматлари давлат раҳбарлари ва интернет фойдаланувчиларини кузатиб бориши ҳақидаги махфий маълумотларни 2013 йилда эълон қилиб танилган шахс. Ўзи ҳам ҳам АҚШ махсус хизмати (Миллий хавфсизлик агентлиги)да ишлаган. Шундан сўнг у таъқибдан қочиб аввал Гонконгга, кейин Россияга қочганди. Салкам ўн йилдан буён Россияда яшаб келмоқда.
Ўша пайтларда Путин Сноуденни сотқин ҳисобламаслигини, бироқ қилган ишини оқламаслигини маълум қилганди.
Юқоридаги фармон асосида, Сноудендан ташқари, 70 дан зиёд хорижликка ҳам Россия фуқаролиги берилди.
Кўпчиликни қизиқтираётган савол: Сноуден қисман сафарбарликка чақириладими?
«Йўқ, чунки у илгари Россия армиясида хизмат қилмаган», — деб жавоб берди Сноуденнинг адвокати Анатолий Кучерена.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter