Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чет эл фуқаролиги: қаерда қанчага сотилмоқда?

Чет эл фуқаролиги: қаерда қанчага сотилмоқда?

Фото: «Offshorewealth.info»

«Bloomberg» агентлиги иқтисодиётига сармоя киритиш орқали фуқаролигини олиш мумкин бўлган мамлакатлар рейтингини эълон қилди.

Рўйхатга 10 та мамлакат киритилган бўлиб, улардан саккизтаси, Халқаро валюта жамғармаси таснифи бўйича, офшор зоналар саналади. Бироқ бизнес вакилларини фуқароликни сотиб олишга ундаётган сабаблар бутунлай бошқа.

«Агарда сизнинг яхтангиз ва иккита самолётингиз бўлса, унда Мальта паспортига ҳам эга бўлинг. Бу мавқеингизни белгиловчи сўнгги рамз. Бизда уларни шунчаки эрмакка йиғувчи мжозлар ҳам», — дейди фуқаролик бўйича маслаҳат хизмати кўрсатувчи  «Henley & Partners» компанияси раҳбари Кристиан Келин.

«Энг қиммат фуқаролик» — Австрияники. Бу мамлакат паспортини олиш учун унинг иқтисодиётига 23,75 миллион доллар сармоя киритишга тўғри келади. Иккинчи ўринда — Кипр (2,375 млн. доллар). Мальта фуқаролиги 1,065 млн., Туркия фуқаролиги 1 млн. доллар туради.

Энг арзон фуқаролик эса Сент-Люсия, Доминика, Антигуа ва Барбуданики — 100 минг доллар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг