Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уч нафар мигрант Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди

Уч нафар мигрант Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди

Иллюстратив фото

Ҳарбий рўйхатда турмаганлиги учун биринчи марта мигрантлар Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Хабаровск ўлкаси ички ишлар миграция бошқармаси хабар берди.

Хабарга кўра, август ойида уч нафар тожикистонлик РФ фуқаролигини олиб, Россия фуқаросидан талаб қилинадиган барча шартлар ёзилган ҳужжатларга имзо чеккан. Аммо улар ҳарбий рўйхатда туриш ҳақидаги мажбуриятни бажармаган.

Полициячилар томонидан қўлга олинган бу фуқароларнинг паспорти олиб қўйилган. Энди улар Россия ҳудудидан чиқариб юборилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг