Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия фуқаролигини олиш соддалаштирилди, бироқ ҳаммага ҳам эмас

Россия фуқаролигини олиш соддалаштирилди, бироқ ҳаммага ҳам эмас

Фото: «Вести»

Россия Давлат Думаси учинчи ўқишда айрим тоифадаги хорижликларга соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролиги берилиши тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда Думанинг расмий сайтида хабар берилмоқда.

Мазкур қонун биринчи навбатда Украина фуқароларига татбиқ этилади. Буни Дума раиси В.Володин «Украинадаги рус миллатига мансуб фуқаролар маҳаллий ҳокимиятнинг сиёсий асирига айланиб қолаётгани» билан изоҳлади.

Янги тартибга кўра, айрим тоифадаги хорижликлар Россия фуқаролигини олиш учун беш йил давомида ушбу давлатда яшаган бўлиши шарт эмас. Шунингдек, улар рўйхатдан ўтган жойдан эмас, яшаб турган ҳудудида туриб ҳам фуқаролик олиш учун мурожаат қилиши мумкин. Бундан ташқари, айрим хорижликларга Россия паспортини олиши учун ўз давлати фуқаролигидан чиқиш шарти қўйилмайди. Ушбу қонунда оғир ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳолатдаги ҳамда ҳарбий-сиёсий зиддиятлар кечаётган давлатлар фуқароларига ҳам соддалаштирилган тарзда Россия паспорти берилишини ҳам кўзда тутади.

Қонун эълон қилинган санадан тўқсон кун ўтиб, кучга киради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг