Россия фуқаролигини олаётган ўзбекистонликлар кўпаймоқда
2019 йилда Россия фуқаролигини олаётган хорижий давлат фуқаролари ўтган йилга нисбатан 48 фоизга ўсган.
Россия ИИВси маълумотларига кўра жами 285 минг киши фуқаролик олган бўлса улардан 146 минги украиналиклардир. Шунингдек янги паспорт олганларнинг 35 минги Қозоғистон, 30 минги Тожикистон, 17 минги Арманистон, 14 минги Ўзбекистон, 11,5 минги эса Молдавия фуқароларидир.
Ушбу рақамлар Россия аҳолисининг табиий кўпайишидаги камчиликни қоплашга муваффақ бўлган. Айни вақтда мамлакат аҳолиси 146 миллиондан зиёдни ташкил этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter