MMA жангчиси Маҳмуд Муродов Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлди
MMA жангчиси Маҳмуд Муродов Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлди. Бу ҳақда у «Instagram»даги саҳифаси орқали хабар берди.
«Худога шукр, яна бир орзуим ушалди. Ҳурматли президентимиз Шавкат Мирзиёевга бизга ишонгани ва қўллаб қувватлагани учун алоҳида миннатдорлик билдирмоқчиман. 26 йил давомида шу куннинг келишига шубҳа қилмагандим, ҳеч қачон ўз аждодларимни ва ўзбек замини ўғлони эканлигимни унутмаганман, бугун эса буни тасдиқловчи ҳужжатни қўлга олдим. Ўз юртимнинг тўла ҳуқуқли фуқароси сифатида унинг шаънини жаҳон ареналарида ҳимоя қилишга ва ҳар бир давлат ўзбек спортчиларининг қудратини билиши учун байроғини кўкларга кўтаришга ваъда бераман. Ҳар бир инсон орзу билан яшайди, меники эса бугун ушалди. Яна бир бор раҳмат...», - деб ёзган М.Муродов.
Маълумот учун, Маҳмуд Муродов асли Тожикистонда таваллуд топган бўлиб, кўп йиллардан бери жаҳон рингларида Ўзбекистон байроғи остида жанг қилиб келаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter