52 ўзбек ёнган автобус эгасига ҳукм ўқилди
Судья жабрланувчи томоннинг талабини қисман қондирган ва Қозоғистоннинг 46 ёшли фуқаросини "техник носоз транспорт воситасини эксплуатация қилган" деб топган.
Оқтўбадаги автотўқнашувда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Санкт-Петербургдан Тошкентга келаётган мазкур автомобилдаги Ўзбекистон Республикасининг 2 нафар фуқароси ҳалок бўлган. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар қўмитаси ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлашди.
Оқтўбада ағанаб кетган автобуснинг барча йўловчилари Ўзбекистонга қайтди
Ўзбекистон элчихонаси Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан биргаликда 2018 йил 26 февралга ўтар кечаси Оқтўба вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида жабрланган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам бериш бўйича тегишли тадбирларни амалга оширди.
Яна Оқтўба! Ўзбекистонлик фуқаролар ЙТҲга учради (видео)
«Mercedes» автобусининг 35 ёшли ҳайдовчиси Хромтау йўналишида Оқтоўба томонга ҳаракатланаётиб, руль бошқарувини йўқотган», дейди полиция. Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси жиноят кодексининг 345-моддаси 2-қисмига мувофиқ тергов ишлари бошланди.
Оқтўба фожиасидаги ёнғин сабаби бўйича расмий маълумот берилди
Вазирликнинг тергов департаменти Оқтўба вилоятида фожиали тарзда ҳалок бўлган 52 нафар ўзбекистонликнинг ўлими юзасидан Қозоғистон Жиноят кодексининг 345 ва 348-моддалари бўйича тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Хайрияда ҳозирча 320 миллион сўм пул йиғилди. Қайси давлатдан қанча эҳсон келди?
Бугунги кунгача хайрияда 320 миллион сўм пул йиғилди. Кўплаб илтимосларга биноан, турли жойларда ойлик маош беришнинг муддатини ҳисобга олиб, хайрия 10 февралга қадар давом этади.
Қўшни давлатларга чартер рейслар йўлга қўйилади
Йўловчи автотранспортида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, давлат чегарасидан ташқарига чиқаётган фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга доир шошилинч чора-тадбирларга доир Ҳукумат қарори имзолангани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳукумат қарори: хорижга чиқишда авиа ва темир йўл чипталарига имтиёзлар берилади
2018 йилнинг 1 февралидан бошлаб, йўловчилар билан Давлат чегарасидан ташқарига чиқадиган автобуслар ва микроавтобуслар йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтказилади.
Оқтўба фожиаси қурбонлари Наманганда дафн этилди
Бугун, 23 январь куни эрта тонгда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Тошкентдан учган махсус икки самолёти Наманган халқаро аэропортига қўнди.
Ота, энди сиз дам олинг, биз ишлаймиз деб кетишганди... Бирданига икки ўғлидан ажралган ота фарёди (видео)
Мусибатнинг катта-кичиги бўлмайди, дейишади. Аммо 52 нафар ўғлоннинг ўлими юрт учун катта йўқотиш! Шу боис Қозоғистоннинг Оқтўба вилояти Ирғиз туманида рўй берган фожиа ҳар биримизнинг, бутун халқимизнинг қалбига чуқур қайғу солди.
Хайрли ишдан ғайирли мақсад кўзлаганлар. Таъзия марафони ўтказилмайди
«Қандайдир кимсалар айнан биз тоза фикр билан бошлаган хайрли ишимиздан ғайирли мақсадда фойдаланиб ўзлари ҳисобрақам очиб, бутун ижтимоий тармоққа менинг номимдан ҳаракатланишни бошлаб юборишибди».
Намангандаги иш ва ўқиш фаолияти 1 дақиқалик сукут билан бошланди
Эълон қилинган рўйхатга кўра, ҳалокат қурбонларининг 22 нафари Тўрақўрғон ва 8 нафари Косонсой туманидан бўлиб, уларнинг оила аъзоларига ҳокимликлар ва кенг жамоатчилик томонидан зарур ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Қозоғистон фожиаси: барча қурбонларнинг шахси аниқланди
ФВВ ахборот хизматининг хабарига кўра, 52 нафар қурбоннинг шахсини аниқлаш ишлари якунланди ва охирги рўйхат эълон қилинди. Уларнинг орасида Сурхондарё вилоятидан ҳам бир нафар фуқаро бор.
22 январь куни Оқтўба қурбонлари оилаларига ёрдам марафони ўтказилади
Марафон 2018 йил 18 январ куни юз берган даҳшатли ҳалокат — 52 нафар мигрантнинг автобус ичида ёниб ҳалок бўлганининг 3 кунидан сўнг ўтказилмоқда. Марафонга 22 январ куни 16.00 да Тошкенда, Президент қабулхонаси олдида старт олади.
Яна қанча қурбон керак?
Хоразм ёшлари» газетаси муҳаррири ўринбосари Давлатназар Рўзметов бу ҳақдаги мулоҳазаларини қоғозга тушириб, уни ўқувчиларимиз ҳукмига ҳавола этишимизни илтимос қилган. Қуйида ушбу мақолани ўқишингиз мумкин.
Қозоғистонда нима бўлди? Буюртмами ёки шунчаки тасодиф?
Бошидан фожиага оловдан нотўғри фойдаланиш сабаб бўлгани айтилди.
Қандай ҳолларда мотам эълон қилинади?
Мусибатнинг катта-кичиги бўлмайди, дейишади. Аммо 52 нафар ўғлоннинг ўлими юрт учун катта йўқотиш! Шу боис ижтимоий тармоқларда нега Ўзбекистонда мотам эълон қилинмагани қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Таҳририятимизга ҳам бу борада кўплаб мурожаатлар келиб тушди.
Президент ҳалок бўлганларнинг оилаларига компенсация ажратиш тўғрисида топшириқ берди
Қозоғистон Республикасининг Оқтўба вилояти Иргиз туманида «Самара-Чимкент» автомобиль йўлида автобус ёниши оқибатида ҳалок бўлган 52 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси оилаларининг барчасига бир марталик нафақа ажратилди.
Биров ўғлонмиди куёв бўлмаган. Сардор Мамадалиев фожиа қурбонларини хотирлади
Наманганлик хонанда Сардор Мамадалиев «52 ватандош хотирасига» номли янги қўшиқ айтиб, фожиада ҳалок бўлганларнинг ёрқин хотирасига бағишлади. Қуйида ушбу таронани эшитишингиз мумкин.
Ёниб кетган автобус ҳайдовчисининг онаси: «Бутун Ўзбекистон халқидан, ҳалок бўлган йигитларнинг оналаридан кечирим сўрайман»
Қозоғистоннинг «31-канал» телеканали мухбари Оқтўба вилояти Ирғиз туманида рўй берган фожиада ёниб кетган автобус ҳайдовчиларидан бири — Мақсад Пернебековнинг яқинларини қидириб топди. Жанубий Қозоғистон вилоятининг Қозиғурт посёлкасида яшовчи оила рўй берган ҳодисадан қаттиқ ҳаяжонда.
Ё таъзия, ё тарбия
Бу кунни «ўзбек халқи учун мотам куни» деб эълон қилса ҳам бўлади. Аммо асл мусибат бу эмас. Ўзбекдайин улуғ мусулмонзода элнинг, бухорийзода, самарқандийзодаларнинг бошига келган ва келаётган бу ва бошқа фожиалар кўп йиллик, турли негиз мусибатларнинг натижалари, маҳсулларидир.
20 миллиардлик бюджетми ёки навқирон йигитлар? Қозоғистондаги фожиа ўзбекистонлик «Твиттер» фойдаланувчилари эътиборида
Кимдир буни бахтсиз тасодий деса, бошқаси чегарадаги тартибсизлик ва бамайлихотирликни қоралайди. Яна биров муаммонинг илдизини Ўзбекистондан қидиради. Келинг, яхшиси, ушбу фикрлар билан ўзингиз таниша қолинг.
Ижтимоий тармоқларда Қозоғистондаги фожиа қурбонларининг оиласига моддий ёрдам акцияси бошланди
Ўзбекистонлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида мазкур фожиада қурбон бўлганларнинг оилаларига моддий ёрдам бериш ҳаракати бошланди. «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали колумнисти, ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев «Facebook»даги саҳифасида айнан шундай ташаббус билан чиқди.
Мирзиёев: «Қозоғистондаги фожиа халқимизга етарли шароит яратиб бермаганимизни исботлаб турибди» (видео)
Президент Шавкат Мирзиёев Ҳаким Термизий мақбараси зиёрати чоғида Оқтўбада юртдошларимиз вафот этганидан чуқур қайғуда эканини айтиб, уларнинг яқинларига таъзия билдирган ва марҳумлар ҳақига дуо қилган эди.
Қозоғистондаги фожиа ҳақида: «Мендан сўрасангиз – ҳаммасига сифатсиз таълим айбдор дейман!»
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бугун Қозоғистондаги фожиада ҳалок бўлган 49 нафар юртдошимизнинг рўйхатини эълон қилди. Рўйхатни кўриб, юрак-бағрим яна қон бўлди. Албатта, ҳар бир вафот этган инсоннинг доғи барчамиз учун юк, лекин ҳалок бўлганлар орасида ота-бола, ака-укаларнинг борлиги қалбимизни баттар тирнаяпти.
Қозоқ матбуоти: «Автобус 5 дақиқада олов ичида қолган»
Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой шифохонага ётқизилган беш нафар фуқаронинг ҳолати яхши эканини билдирган. Уларга малакали тиббий ва психоогик хизмат кўрсатилмоқда.
Қурбонлар фақат Намангандан эмас. ФВВ Қозоғистонда ҳалок бўлганларнинг кенгайтирилган рўйхатини эълон қилди
2018 йилнинг 19 январь куни соат 22:23 да «Тошкент-Шарқий» аеродромига Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий ҳаво кучларининг «ИЛ-76» махсус ҳарбий-транспорт самолёти бортида жорий йилнинг 18 январь куни Қозоғистон Республикаси Оқтўба вилояти «Чимкент-Самара» автомобил йўлининг 1068-км.да автобуснинг ёниши натижасида ҳалок бўлган 52 нафар Ўзбекистон фуқароларининг жасадлари олиб келин
Ўзбекистонликлар жасадлари ортилган самолёт Тошкентга қўнди
Ҳозирда Тошкент шаҳрида махсус суд-тиббий экспертиза гуруҳи тузилган бўлиб, Ўзбекистонга олиб келинган жасадларни текшириш ишлари Тошкентда давом эттирилади.
Хорижий давлатлар Қозоғистондаги фожиа бўйича ҳамдардлик билдиришмоқда
Қозоғистон Республикасининг Оқтўба вилоятида 2018 йил 18 январь куни содир бўлган фожиа оқибатида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳалок бўлгани муносабати билан хорижий давлатлар раҳбарлари номидан ҳамдардлик мактублари келмоқда.
Наманганда фожиа қурбонлари хонадонларига таъзия билдирилди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ислом цивилизацияси маркази ва вилоят мутасаддиларидан иборат гуруҳ Қозоғистонда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг оила аъзоларига Президентнинг ҳамдардлиги ва таъзиясини билдирди.