Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент ҳалок бўлганларнинг оилаларига компенсация ажратиш тўғрисида топшириқ берди

Президент ҳалок бўлганларнинг оилаларига компенсация ажратиш тўғрисида топшириқ берди

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, Қозоғистон Республикасининг Оқтўба вилояти Ирғиз туманида «Самара-Чимкент» автомобиль йўлида автобус ёниши оқибатида ҳалок бўлган 52 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси оилаларининг барчасига бир марталик нафақа ажратилди.

Президент матбуот хизматининг хабарига кўра, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари томонидан ҳалок бўлганларнинг оилаларига маънавий ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 январь куни Оқтўбада автобус ёниб кетиб, унда 52 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган эди. Икки нафар омон қолгани эса Қозоғистондаги шифохонада даволанмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг