Оқтўбада ағанаб кетган автобуснинг барча йўловчилари Ўзбекистонга қайтди
Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон фуқаролари бўлган йўловчи транспорти Оқтўбадан Хромтауга йўл олган автобусда ҳалокатга учраб, Ўзбекистоннинг 7 нафар йўловчиси турли жароҳатлар билан Хромтаудаги марказий шифохонага етказилган эди.
Ўзбекистон элчихонаси Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан биргаликда 2018 йил 26 февралга ўтар кечаси Оқтўба вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида жабрланган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам бериш бўйича тегишли тадбирларни амалга оширди, дейилади ТИВ ахборот хизмати хабарида.
Ҳозирги пайтда автобусда ҳалокатга учраган 25 нафар ўзбекистонлик йўловчиларга ўз ватанига қайтиши учун кўмак кўрсатилди. Жабрланган 7 нафар юртдошларимиз Хромтау шаҳрининг марказий туман касалхонасидан даволаниб чиқди. Уларнинг соғлиғи қониқарли дея баҳоланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter