Хайрияда ҳозирча 320 миллион сўм пул йиғилди. Қайси давлатдан қанча эҳсон келди?
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Қозоғистондаги фожиа қурбонларининг оиласига моддий ёрдам акцияси бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
Бугунги кунгача хайрияда 320 миллион сўм пул йиғилди. Кўплаб илтимосларга биноан, турли жойларда ойлик маош беришнинг муддатини ҳисобга олиб, хайрия 10 февралга қадар давом этади.
Ҳозирча ҳар бир оилага 10 млн. сўмдан бериш режалаштирилган эди, лекин ҳисоб-китоблар 6 миллион сўмдан тушаётганини кўрсатмоқда.
Йиғилган пулнинг манбалари ҳақида маълумот (рейтинг сифатида):
93 млн. 572 минг сўм — сўмда очилган пластик карточкаларга;
5.500$ — канадалик ўзбеклар номидан;
3.977$ — «PayPal» орқали;
3.908$ — «GoFundme» сайтидаги 1-лойиҳа орқали;
3.200$ — Қозоғистондаги ўзбеклар жамияти номидан;
3.020$ — Япониядаги юртдошлар номидан;
2.257$ — «GoFundme» сайтидаги 2-лойиҳа орқали;
1.265$ — Кореядаги юртдошлар;
950$ — Дубайдаги юртдошлар;
845$ — Россиядаги юртдошлар;
500€ — Германиядаги юртдошлар;
388$ — Қатардаги юртдошлар;
635$ — турли давлатлардан пул ўтказмалари;
4 млн. 600 минг сўм — нақд пул;
4 млн. 372 минг — @vodiybozor Телеграм канали орқали;
70$ — виза картага.
Шунда бугунгача келиб тушган жами хайрия миқдори:
102 млн. 544 минг сўм;
26 015 АҚШ доллари;
500 евро.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 18 январь куни Қозоғистоннинг Оқтўба вилояти Ирғиз туманида автобусда ёнғин содир бўлиши оқибатида 52 киши ҳалок бўлгани ва 5 киши жабрлангани ҳақида хабар берган эдик. Ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланиб, уларнинг асосий қисми Наманган вилоятидан экани, шунингдек, марҳумлар орасида Андижон, Фарғона, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида яшаганлар ҳам борлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter