Яна Оқтўба! Ўзбекистонлик фуқаролар ЙТҲга учради (видео)
Ўзбекистон фуқаролари бўлган йўловчи транспорти Оқтўбадан Хромтаугача бўлган йўлда ҳалокатга учради. Жабрланганлар бор. Бу ҳақда Оқтўба вилоятининг ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Полиция берган маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси 25 февраль куни соат 20:40 да Самара — Чимкент йўлидаги Ёзиқ қишлоғи яқинида содир бўлган.
«Mercedes» автобусининг 35 ёшли ҳайдовчиси Хромтау йўналишида Оқтўба томонга ҳаракатланаётиб, руль бошқарувини йўқотган», дейди полиция.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган 7 нафар йўловчи Хромтаудаги марказий шифохонага турли жароҳатлар билан етказилган. Автобусда жами 25 нафар йўловчи бор эди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси жиноят кодексининг 345-моддаси 2-қисмига мувофиқ тергов ишлари бошланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter