Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ота, энди сиз дам олинг, биз ишлаймиз деб кетишганди... Бирданига икки ўғлидан ажралган ота фарёди (видео)

Мусибатнинг катта-кичиги бўлмайди, дейишади. Аммо 52 нафар ўғлоннинг ўлими юрт учун катта йўқотиш! Шу боис Қозоғистоннинг Оқтўба вилояти Ирғиз туманида рўй берган фожиа ҳар биримизнинг, бутун халқимизнинг қалбига чуқур қайғу солди.

Фожиавий ҳалок бўлганлар орасида ота-бола, ака-укалар, амакиваччаларнинг борлиги кишини ларзага солмай қўймайди. Бир кунда оиласининг устунларидан — эри ва ўғлидан ёки икки нафар навқирон фарзандидан айрилганларнинг ҳолатини тасаввур қилинг-а! Худо кўрсатмасин!

Фарғона водийсининг «Тараққиёт» телеканали ижодкорлари фожиа қурбонларининг хонадонларидан бўлиб, уларнинг ота-онаси, яқинларидан интервью олишди. Айниқса, ака-ука Ҳамидулло ва Ҳабибулло Мадраҳимовларнинг отаси айтган гаплар ҳар қандай юракни ўрташи табиий.

Биз бу лавҳани қисқартиришлар билан эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг