Овозли хабар тарқатган раис жаримага тортилди
Қашқадарё вилоятидаги маҳалла раисининг пахта теримига чиқмаганларга бола пули берилмаслиги бўйича тарқалган овозли хабари юзасидан Давлат меҳнат инспекцияси ўрганиш ўтказди.
Қўлда терилган пахта учун нарх оширилди
Энди бир килограмм пахта учун 2500 сўм тўланади.
пахта-тўқимачилик кластерларига берилган имтиёзли кредит муддати 2025 йил 1 апрелгача узайтирилди
Бу йил пахта хариди учун имтиёзли кредит кластерларнинг ип-йигирув корхоналарига берилади.
пахта майдонларининг ҳар гектарига 1 млн сўмдан субсидия берилади
Бу борада Президентнинг ПҚ-71-сон қарори қабул қилинди.
Шавкат Мирзиёевнинг янги фармони эълон қилинди
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев куни кеа пахта хомашёси масаласида йиғилиш ўтказганди.
пахта етиштириш борасида мутлақо янги тартиб ўрнатилади
Шавкат Мирзиёев ҳузурида 12 декабр куни пахта хомашёсини етиштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Савдо-саноат палатаси фермер ва кластерларни огоҳлантирди
Палатанинг эслатишича, бугунни кунда фермер хўжаликлари томонидан териб олинган пахталар кластерларга юклаб жўнатилган.
«пахта босқинчиликлари» — Нега ИИБ ходимлари бу ишга қўл урмоқда?
Ижтимоий тармоқларда фермерлар етиштирган пахта маҳсулотлари мажбуран олиб қўйилаётгани ҳақида мурожаатлар тарқалмоқда. Эътиборлиси, ҳар бир ҳолатда ички ишлар ходимлари бу қонунсизликка бевосита аралашган.
Бухоролик ҳамшира: «Беш йилдан бери пахта термайман... »
28 йил мактабда фаолият юритиб, икки йилдан буён нафақага чиққан Когон туманилик собиқ ўқитувчи Гулсара Маърупова эса пахта теримига биринчилардан бўлиб «отилгани»ни айтмоқда.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги пахта терими бўйича нархлар ҳақидаги хабарларни рад этди
Ижтимоий тармоқларда «Пахта терими учун янги тўлов нархлари эълон қилинди» сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди.
пахта етиштирувчиларга янги имтиёз тақдим этилмоқда
ҚҚСни бўлиб-бўлиб тўлаш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган дастури ишга туширилади.
Ғўза суғоришга сарфланган электр харажатларининг 50 фоизигача қоплаб берилади
«Пахта хомашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–23-сон, 26.01.2023 й.) қабул қилинди.
Президент пахта етиштиришни қўллаб-қувватлаш бўйича йиғилиш ўтказди
Кластерлар томонидан 4 миллиард долларлик 265 та лойиҳа ишга туширилиб, 300 мингта янги иш ўрни яратилган. Натижада пахта ҳосилдорлиги 30 фоизга ошиб, 26 центнердан 34 центнерга етди.
Қашқадарёда терилмаган пахта борлиги маълум қилинди
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида салкам 20 гектар ер майдонидаги пахта терилмай қолиб кетгани айтилган хабарлар тарқалди.
2023 йили пахта ва ғалладан бўшаган 100 минг гектар ер аҳолига бўлиб бериш учун захираланади
Энди ерни қўлидан иш келадиган, деҳқончиликни биладиган одамларга бериш, камида 600 минг аҳолини доимий ва 900 минг аҳолини мавсумий даромад олишини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.
Болалар энди бизга ўхшаб пахта термайди
«Эшматов, сен 38 сўм 15 тийин ишладинг, Тошматов сен 18 сўм...» Ўқитувчи бир-бир фамилиямизни айтиб қанча ҳақ олишимиз кераклигини айтади. Бизга уч ойлик соғинчу фироқларимиз, уч ойлик азобу уқубатларимиз учун бериладиган арзимаган чақа муҳим эмас эди. Аслида ўша пайтлари бизга тўланган ҳақ арзийдиган ёки арзимайдиган пул эканлигининг ҳам фарқига бормаганмиз.
Бир гуруҳ мансабдорлар жазоланди
Амалдаги қонунчилигимизга мувофиқ мажбурий меҳнат тақиқланган ҳамда унга йўл қўйган мансабдор шахслар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.
Жиззахда пахта ғарами ёнди (фото)
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги пахта қабул қилиш пунктида ёнғин юз берди.
Кластерларга пахтани арзонга сотмаган фермерларга туман сектор раҳбарлари босим ўтказяпти
Ғаниев ва Воитовга ҳолатни икки кун муддатда шахсан ўрганиб, халқ орасида бундай норозиликларни келтириб чиқаришга сабаб бўладиган сектор раҳбарлари, кластерлар бўйича таклиф киритиш топширилди.
Жорий йилги пахта теримида 1 кило пахта учун қанча тўланиши маълум бўлди
Бу йил қўлда терилган 1 кг. пахта учун 1500 сўм тўланади. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
пахта кескин қимматлашди
Пахта камҳосиллиги ва бунинг оқибатида ишлаб чиқаришнинг қисқариши футболкалар, болалар кийимлари, қоғоз, картон ва бошқа маҳсулотлар нархи ошишига олиб келиши мумкин.
пахта майдонларининг 1 гектарига 1 миллион сўмдан субсидия берилади
Низомга мувофиқ, пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун 13 та тумандаги ердан фойдаланувчиларга ҳар бир гектар майдонга 1 миллион сўм субсидия берилади.
Президент ҳузурида пахтачилик кенгаши ташкил этилади
Сўнгги йилларда кундузги ва тунги ҳарорат бир хил бўлиб қолаётгани, янги турдаги ҳашоратларнинг кўпайиб бораётгани ушбу шароитга чидамли навларни кўпайтиришни тақозо қилмоқда.
«Бу – иқтисодиётимиз учун жуда катта имконият» – Президент йиғилиши бошланди
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
«The National Interest»: «Ўзбекистонда тарихий ислоҳот амалга оширилди»
Пахта хомашёсини халқаро бозорда анча арзон нархда сотиш ўрнига тўғридан-тўғри фермерлардан маҳсулот сотиб олиш ва хомашёни тўқимачилик маҳсулотларига қайта ишлаш бўйича ҳудудий кластерлар ташкил этилгани пахтачиликдаги энг муҳим таркибий ўзгаришлардан бўлди.
Президент Ўзбекистоннинг «қора рўйхат»дан чиққани ҳақида гапирди
Президентимиз маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун очилаётган янги имкониятларни қайд этди.
Ўзбекистон Cotton Campaign халқаро коалициясининг қарорини олқишлади
12 йилдан ортиқ амал қилган бойкот мамлакатимизда 2021 йилги пахта терими мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмагани муносабати билан бекор қилинди.
Ўзбек пахтасига қўйилган халқаро бойкот бекор қилинди
Илк бор ўзбек пахтасига 2009 йилда бойкот эълон қилинганди.
«Ўзбек пахтаси болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан ҳоли бўлди» — Халқаро меҳнат ташкилоти
Ўзбекистонда йиллик пахта йиғим-теримига ҳар йили қарийб икки миллион киши жалб қилинади. Халқаро меҳнат ташкилоти(ХТМ)нинг янги хулосаларига кўра, мамлакат 2021 йилги пахта ишлаб чиқариш цикли давомида мажбурий ва болалар меҳнатига барҳам беришга муваффақ бўлди.
пахта ҳосилдорлиги 50 центнерга етказилади
Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–106-сон, 28.01.2022 й.) қабул қилинди.
Йирик ўзбек олими вафот этди
Бу ҳақда Фанлар академияси матбуот хизмати хабар берди.
Қашқадарёдаги туманда 1 кг қўлда терилган пахта учун 2100 сўмдан берилади
Шунингдек, 50 кгдан ошиқ пахта терган теримчига 1 литр ўсимлик ёғи ажратилади.
«Қашқадарёда энг ачинарли ҳолатлардан бири...» — давлат раҳбари яна бир муаммони кўтарди
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга қилган сафари давомида навбатдаги муаммони кўтарди.
«Мен учун пахта экиш муҳим эмас...» — Шавкат Мирзиёев
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятида бўлиб турибди. Амалдаги давлат раҳбари сайловчилар билан учрашув вақтида қишлоқ хўжалигида амалга ошириладиган тажриба ҳақида гапириб ўтди.
Ўзбекистон Қаҳрамони: «пахта етиштириш ва териб олиш учун барча шароитлар яратилди»
Меҳнат самарасини ҳеч нарса билан алмаштириб бўлмайди, чунки унинг замирида ҳақиқий пешона тери ётади. Ана шу ҳаракат инсонга бахт-саодат, омад келтиради. Ҳалол меҳнатдан топилган бойлик инсонларга эзгулик келтиради.
Жаҳон бозорида пахта қимматлашди: сўнгги 10 йилдаги энг юқори чўққи
Пахтанинг қимматлашуви текстиль маҳсулотлари нархлари ошишига турки беради, дейишмоқда таҳлилчилар.
Фарғонада пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлди
Бугун, 27 сентябрь куни соат 13:27да Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани «Полосон» МФЙ, Марғилон кўчасида жойлашган пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлди.
пахта терими учун қанчадан тўланиши маълум бўлди
Шунингдек, кластерлар ўзларига бириктирилган худудларда терим пулини мустақил белгилаши, яъни тавсия этилаётган нархлардан юқори миқдорда ҳақ тўлашлари ҳам мумкин.
«Битта қарор билан 6,5 миллион теримчини мажбурий меҳнатдан озод қилдик» — Президент
Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Тошкент вилояти Халқ депутатлари кенгашида иштирок этмоқда. Давлат раҳбари пахта терими билан боғлиқ мажбурий меҳнатга барҳам бериш қарори ҳақида гапириб ўтди.
Хитой: пахта теримига оид яширин ҳолатлар фош этилди
Хитой Шинжон музофотида яшовчи юз минглаб уйғурлар ҳамда бошқа кам сонли элатларни мажбурий равишда пахта теримига жалб этмоқда, деб хабар беради BBC ўз текширувларига асосланиб. BBC журналистик текширув давомида ҳукумат ҳужжатлари, давлат матбуоти хабарлари ҳамда маҳаллий аҳоли билан суҳбатларга таянган.
Уйғурларга муносабати туфайли Хитой пахтаси санкцияга учради
АҚШ расмийлари Хитойдан пахта ва тўқимачилик маҳсулотларини олиб киришни тақиқлашга қарор қилди.
Қашқадарё вилояти пахта режасини бажарди
Қашқадарё пахтакорлари 8 ноябрь ҳолатида давлатга пахта топшириш режасини бажарди.
Самарқанд вилояти пахта режасини бажарди
«Вилоятимиз фермер хўжаликлари ва пахтачилик кластерлари шартномавий мажбуриятларини уддалашди. Бу қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар ва манфаатнинг натижасидир», деди Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов.
пахта мавсумида қанча мансабдор жазолангани маълум бўлди
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси томонидан мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича мониторинг тадбирлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистонда 2020 йилда етиштирилган пахтанинг минимал нархлари белгиланди
Жорий йилнинг 23 октябрь ҳолатига Нью-Йорк товар биржаси январь-октябрь ойларида 1 тонна пахта толасининг (Strict Low Middling) ўртача фьючерс котировкалари АҚШнинг (Гальвестон, Хьюстон, (Техас штати), Мемфис (Теннеси штати), Янги Орлеан (Луизиана штати) портларига етказиб бериш шарти билан 1375,7 АҚШ долларини ташкил этди.
Фарғона ҳокими Наманган аҳлини табриклади
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров наманганлик пахтакорларни йиллик шартнома мажбуриятини бажаргани билан табриклади.
Тарихда илк бор сирдарёлик деҳқонлар пешқадамлар сафида
Республика тарихида илк бор сирдарёлик деҳқонлар давлатга пахта сотиш шартномавий режасини пешқадамлар сафида бажарди.
Шавкат Мирзиёев пахта ҳосилини кўздан кечирди
Сирдарё вилоятига сафарини давом эттирар экан, давлатимиз раҳбари Оқолтин тумани «Нурафшон орзу бўстони» фермер хўжалиги даласида бўлиб, пахта ҳосилини кўздан кечирди.
Ўзбекистон Тожикистондан пахта толасини қай тартибда сотиб олиши маълум қилинди
Кеча Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Душанбе шаҳрида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилишида иштирок этди.
Карантин чораларини юмшатилиши пахта мавсуми билан боғлиқ эмас — Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси
Коронавирус касаллигини кенг тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида етти мингга яқин қўшимча ўринлар тайёрлаб қўйилган.
Банк ходимларининг пахтага жалб қилинганлиги ҳолати ўрганилди
Интернет тармоқларида пахта йиғим-терими мавсуми бошланиши муносабати билан банк ходимлари, хусусан, Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидаги «Халқ банки», «Ҳамкорбанк» ва «Савдогарбанк» бўлимлари ходимлари пахта теримига жалб қилинганлиги, пахта даласига чиқишни истамаганларга эса ўз ўрнига одам ёллаш буюрилганлиги тўғрисидаги хабарлар эълон қилинди.
Меҳнат вазирлиги теримчиларга 500 минг сўмдан «кўтарма» пули берилишини инкор қилди
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар беришича, вақтинча ишсиз фуқаролардан иборат отрядлар раҳбарларига вазирлик ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2 миллион сўм миқдоридаги тўловлар кўзда тутилган.
Айрим туманларда 1 кг пахтага 200 сўм қўшимча устама тўланади
Вазирлар Маҳкамасининг «2020 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
пахта теримидаги мажбурий меҳнат бўйича «етакчи» вилоят маълум бўлди
5 сентябрь куни АОКАдаги матбуот анжуманида 2019 йилги пахта теримида мажбурий меҳнат ҳолатлари кўпроқ аниқланган вилоятлар маълум қилинди.
Шавкат Мирзиёев: «Бизда кўп заводларнинг «юраги» йўқ»
Давлатимиз раҳбари Бектемир туманидаги «Metal Processing» масъулияти чекланган жамиятда тайёрланаётган маҳсулотларни кўздан кечирди.
Бу бизга қўл келиши мумкин: олимлар коронавирусдан энг яхши ҳимояловчи матони аниқлашди
Вирусдан ҳимояланиш учун қандай кийиниш керак?
пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисида Президент қарор қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилди.
пахта бўйича мажбурий давлат харидлари бекор қилинди. «Ўзпахтасаноат» АЖ тугатилади
Қарорга кўра, давлат томонидан пахта хом ашёси ишлаб чиқариш ва сотиш режасини белгилаш амалиёти ҳамда пахта хом ашёсининг харид нархини белгилаш амалиётидан воз кечилади.
пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган мансабдорлар маълум қилинди (рўйхат)
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 2019 йил пахта йиғим-терим мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўйгани сабабли маъмурий жаримага тортилган мансабдор шахслар рўйхати тузилди.
Иқтисодчи таҳлили: пахта даромадини қандай кўпайтириш мумкин?
Очиғи, кўпчилик иқтисодчилар, аграр соҳа мутахассислари бу савол устида кўп ишлаган, изланган. Бироқ амалда ҳалигача пахтадан олинаётган даромад харажатга нисбатан катта эмас. Хўш, нима қилиш керак?