Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда 2020 йилда етиштирилган пахтанинг минимал нархлари белгиланди

Ўзбекистонда 2020 йилда етиштирилган пахтанинг минимал нархлари белгиланди

Жорий йилнинг 23 октябрь ҳолатига Нью-Йорк товар биржаси январь-октябрь ойларида 1 тонна пахта толасининг (Strict Low Middling) ўртача фьючерс котировкалари АҚШнинг (Гальвестон, Хьюстон, (Техас штати), Мемфис (Теннеси штати), Янги Орлеан (Луизиана штати) портларига етказиб бериш шарти билан 1375,7 АҚШ долларини ташкил этди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, жаҳон бозорида шаклланган нархлар, пахта-тўқимачилик кластерлари, кооперациялар ва фермер хўжаликларининг, юқорида қайд этилган қарорга мувофиқ масъул этиб белгиланган вазирлик ва идораларнинг таклифларини, шунингдек, пахта хомашёсини қайта ишлаш, логистика ва бошқа тааллуқли харажатларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда етиштирилган тўртинчи тип иккинчи нав биринчи синф  1 тонна пахта хомашёсининг минимал нархи қўшилган қиймат солиғи билан бирга 4522,5 минг сўмни ташкил этганлигини эълон қилди.

Ушбу минимал нархдан келиб чиққан ҳолда, пахта хомашёсини етиштирувчи ва уни қабул қилувчи субъектлар шартномавий муносабатлар доирасида бошқа юқори ёки паст навли ва синфли пахта хомашёсининг нархларини ўзаро манфаатли келишув асосида мустақил равишда белгилашади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг