Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бу бизга қўл келиши мумкин: олимлар коронавирусдан энг яхши ҳимояловчи матони аниқлашди

Бу бизга қўл келиши мумкин: олимлар коронавирусдан энг яхши ҳимояловчи матони аниқлашди

Фото: «Амадей Принт»

Канаданинг Жамоат саломатлиги агентлиги ҳамда Манитоба университети олимлари юз фоиз пахтадан иборат мато инсонни коронавирусдан энг яхши ҳимоялашини исботлашди: бу матога тушган коронавирус бир суткага қолмай ҳалок бўлади.

Шундан келиб чиқиб, экспертлар ҳимоя ниқобларини пахта матодан тайёрлаган маъқул, деган тўхтамга келишди. Атиги уч қаватли пахта матосининг ҳимоя кучи профессионал жарроҳлик кийиминики билан бир хил.

«Пахтадан тайёрланган кийимни шкафга қўйиб қўйсангиз — шартли равишда бир суткадан сўнг у бутунлай хавфсиз ҳолатга келади. Пандемия хавфи шароитида коронавирус қандай муҳитда нобуд бўлишини билиш ҳам ўта муҳим», — «Известия» МФТИ аҳоли саломатлиги ва соғлиқни сақлашни рақамлаштириш кўрсаткичларини таҳлиллаш лабораторияси бошлиғи ўринбосари Станислав Отставновдан ана шундай иқтибос келтирмоқда.

Пахта матосининг коронавирусга қарши курашувчанлик хусусияти касаллик тарқалишига сабабчи бўлувчи респиратор томчиларини яхши ушлаб қолишида ўз ифодасини топган.

Дарвоқе, Сурхондарёда пахта очилибди...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг