Жорий йилги пахта теримида 1 кило пахта учун қанча тўланиши маълум бўлди
Бу йил қўлда терилган 1 килограмм пахта учун 1500 сўм тўланади. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилги терим мавсумида қўлда терилган 1 килограмм пахта учун 1-теримда 1500 сўмдан, 2-теримда эса 1800 сўмдан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўлаш белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Қашқадарё вилоятида «Пахта - 2022» йиғим-терим ишлари бошлаб юборилган.
Маълумот учун, 2021 йилги пахта йиғим-терими мавсумида қўлда терилган 1 килограмм пахта учун биринчи теримда 1200 сўмдан, иккинчи теримда 1500 сўмдан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўлаш белгиланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter