Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда пахта ғарами ёнди (фото)

Жиззахда пахта ғарами ёнди (фото)

Фото: Жиззах вилояти ФВБ матбуот хизмати

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги пахта қабул қилиш пунктида ёнғин юз берди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 12 октябрь куни соат 18:13 да Жиззах вилояти ФВБ Навбатчилик қисмига Шароф Рашидов тумани «Учтепа» МФЙ ҳудудида жойлашган «Жиззах Инстурал Тўқима» МЧЖга қарашли пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 18:20 да етиб бориб, ёнғин 18:24 да ўраб олиниб, 18:50 да ўчирилган. Ёнғин натижасида 1 та 14-сонли ғарамнинг устки қисми тўлиқ ва 15-сонли ғарамнинг устидаги «Султон» навли пахта толалари ёнган.

«Ёнғин оқибатида 35-40 килограмм пахта толалари ёниб зарарланган. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда», — дейилади хабарда.

Бироқ, икки катта ғарамда 35-40 килограмм пахта толаси ёнгани ҳақидаги факт, фотолардаги ҳолатга қаралганда, бироз шубҳа уйғотади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг