Тошкентда «Афросиёб» эмас, манёвр локомотиви ёнгани аниқланди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ёнғин акс этган видеога нисбатан расмий изоҳ берилди. «Ўзбекистон темир йўллари» маълум қилишича, воқеа «Афросиёб» поездида эмас, унга хизмат кўрсатувчи манёвр локомотивида содир бўлган.
Қайд этилишича, «Тошкент Йўловчи» станциясида манёвр ишлари вақтида 2711-сонли ТЕМ2 тепловозининг чиқинди коллекторида йиғилган мой қолдиқлари учқунланиб, ёнғинга сабаб бўлган. Ҳодиса вақтида поездда йўловчилар бўлмаган.
Мутахассислар воқеа жойига тез етиб бориб, ёнғинни батамом бартараф этишган. Локомотивга етказилган зарар катта эмас — у иш фаолиятини давом эттирмоқда.
«Афросиёб» тезюрар поездининг барча рейслари ўз вақтида амалга оширилаётгани, ҳаракат жадвалида ҳеч қандай ўзгариш йўқлиги қайд этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter