Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кластерларга пахтани арзонга сотмаган фермерларга туман сектор раҳбарлари босим ўтказяпти

Кластерларга пахтани арзонга сотмаган фермерларга туман сектор раҳбарлари босим ўтказяпти

Айни дақиқаларда бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов пахта теримидаги қонунбузилишларни танқид қилди.

«Кластерлар томонидан ҳам салбий ҳолатларга йўл қўйилаётганлиги тўғрисида кўплаб эътирозлар мавжуд.

Кластерларга паст нархда пахта сотишни хоҳламаган фермерларга туман сектор раҳбарлари томонидан босим ўтказилаётганини қандай тушуниш мумкин?

Ғаниев Шуҳрат Мадаминович, Воитов бу ҳолатни икки кун муддатда шахсан ўрганиб, халқ орасида бундай норозиликларни келтириб чиқаришга сабаб бўладиган сектор раҳбарлари, кластерлар бўйича таклиф киритинглар», — деди Сардор Умрзоқов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг